Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди
18 мар 2024 19:25
Новости
Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди
"Интер" ҳимоячиси Франческо Ачерби ирқчиликка асосланган фикр билдиргани учун Италия термасидан четлаштирилди, деб хабар берди Италия футбол федерацияси расмий сайти.
Воқеа 17 март куни А Сериянинг 29-туридан ўрин олган "Интер" – "Наполи" (1:1) учрашувида содир бўлганди. Неаполитан клуби футболчиси Жуан Жезус Италия терма жамоаси футболчисининг ҳақоратлари юзасидан учрашув бош ҳакамига шикоят қилган. Ўйиндан сўнг бразилиялик журналистларга ҳамма нарсани айтиб берган. Неаполликлар ҳимоячиси Ачерби кечирим сўраганини ҳам қайд этган.
Италия терма жамоаси март ойида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади: Венесуэла (21 март) ва Эквадор (24 март).
36 ёшли Ачерби ушбу мавсум "Интер" сафида 32 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии