RU

Последние новости

01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  0 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  0 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  13 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Абрамов ва бошқа масалалар бўйича ЎФФ ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан учрашув Новости

Абрамов ва бошқа масалалар бўйича ЎФФ ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан учрашув

Куни кеча ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев билан ЎФФга бордик.

Ташрифдан кўзланган мақсад куни кеча Вадим Абрамовни футболдан четлатилгани билан боғлиқ ва терма жамоага оид йиғилиб қолган саволларга жавоб олиш эди.

ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров ҳамда ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов билан ўтган салкам 4 соатлик мулоқотда кўплаб масалалар бўйича суҳбат, баҳс-мунозара, ўзаро фикр алмашиш бўлиб ўтди.

1. Вадим Абрамов нега четлатилди?

ЎФФ вице-президентига Вадим Абрамов нега четлатилди, дея мурожаат қилганимизда Шоакрам Исроилов қуйидаги важларни келтирди:

"Абрамов ЎФФнинг ўзгаришларига қарши ноўрин фикрлар билдиришдан чарчамади. Унинг четлатилиши яқинда бўлиб ўтган мажлисдаги гаплари билан боғлиқ эмас. Вадим Абрамов берган интервьюсида балки мажлисдаги гапларим уларга ёқмаган бўлса керак, дебди. Аслида ундай эмас. Абрамов бир неча бор ОАВдаги чиқишлари орқали ЎФФнинг қилаётган ўзгаришларига қарши чиқаётганини кўрсатди.
Лекин четлатилишнинг сабаби биргина булар эмас. Абрамовнинг иш фаолиятини тўлиқ ўрганиб чиқдик, баъзи камчиликлар, ишдаги йўл қўйилган хатоларни кўрдик. Бу шунчаки ўтириб олиб қабул қилинган қарор эмас. Абрамовнинг фаолиятига доир кўплаб маълумотлар бор бизда. Ҳаммасини чуқур ўйлаб, таҳлили қилиб уни номуайян муддатга четлатдик.
Футболни яхши тушунса, керакли маслаҳатлари бўлса нега келиб биз билан бўлишмади? Бизнинг ҳар доим эшигимиз очиқ.

(c) Шоакрам Исроилов.


Ҳар қандай мураббий ўз фикрини айтишга, футбол мутахассиси сифатида муносабат билдиришга ҳақли. ЎФФнинг бу қарори нафақат Абрамов учун, балки бошқа мураббий ва футболчиларни ҳам оғзини ёпиб қўйилишига, ўзи шундоқ ҳам гапирмайдиган мураббийларни энди ОАВ орқали мулоқот қилиши янада қийин бўлишини таъкидладим. Бироқ ЎФФ раҳбариятини таъкидлашича, бу нарса ҳеч кимни "оғзини ёпиш" учун қилинмаган. Шунчаки Абрамов борасида бошқа масалалар ҳам кўтарилгани айтилди.


2. Терма жамоа масаласи

Кўпчиликни қизиқтираётган ва ўйлантираётган мавзу: МТЖга ким бош мураббий бўлади? Бу масала бўйича Шоакрам Исроиловга мурожаат қилганимда, айни пайтда мураббий излаш бўйича иш қизғин кетаётгани ва яқинда эълон қилинган 9 нафар номзод ичига яна битта мутахассис қўшилгани маълум бўлди. Яқин кунлар ичида ушбу мутахассис борасида расмий ахборот берилиши айтилди.

Хуш, демак МТЖга янги мураббий деярли топилганга ўхшайди. Шундай бўлса, МТЖга бош мураббий танланаётганида айнан қайси критерияларга эътибор қаратилиши ҳақида сўраганимда, Шоакрам Исроилов қуйидагича жавоб берди:
"Биринчи навбатда терма жамоалар билан ишлаш тажрибаси. Иккинчи ўринда эса бизнинг футболга, ҳозирги мавжуд шароитда ишлай олиши, тўғри келиши инобатга олинади".



3. Кутилмаган қарорлар
ЎФФда раҳбарият ўзгарганидан кейин ишга бўлган ёндошув ва муносабат ўзгарди.
Ҳакамларни четлатилиши, "Бухоро" ва "Насаф" мухлислари учун жазоланиши ва ҳоказолар.
Аввалига Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай четлатилди. Кейинчалик Олим Толибжонов ҳамда Вадим Агишев маълум муддатга дисквалификация қилинди.
Яқинда Вадим Абрамов ушбу рўйхатни тўлдирди.

Кейинги мавсумдан бошлаб жарималар миқдори янада кўпаяди.
Рустам Бобомуродов биргина хатоси эвазига бутунлай футболдан четлатилиши қанчалик адолатли?
Бу саволга раҳбарият ушбу хатолар биринчиси эмаслигини қистириб ўтиб, Бобомуродовнинг хатолар лимити тўлиб кетгани учун бундай қарор қабул қилингани маълум қилинди.

Шерзод Қосимов, Азиз Асимов ва Дониёр Сайлавовлар ҳам ўз хатолари эвазига жазоланганини ва эндиликда ҳакамларга қўйилган баҳо ҳеч қаерда эълон қилинмаслиги таъкидланди.
Бутун дунёда ҳакамларга қўйилган баҳолар эълон қилинмайди. Эндиликда бизда ҳам ушбу амалиёт қўлланилади. Яъни ҳакамларнинг ўзи ҳам неча балл олганини билмайди. Улар кейинги тургача қандай ишлашани ва неча баҳога лойиқ кўрилганини ўйлаб, ўз устида ишлайди.
Учрашув назоратчиси ўйиндан кейин ҳакамлар билан фақатгина қаерда хато қилгани ва қаерда тўғри қарор қабул қилгани бўйича муҳокама қилади.

Кейинги мавсумдан бошлаб энг яхши балл тўплайдиган ҳакам ишлашда давом этади ва иши пасайиб кетадиган ҳакам эса Супер лига ўйинларига тайинланмай, Про-лига учрашувларига ҳакамлик қилади.
Ҳакам қачонки ўз ишини сифатини оширмагунча Супер лига беллашувларига тайинланмай туради.

Шунингдек, келаси йилдан ҳакамларга тўланадиган пуллар ҳам икки карра оширилади. Қачонки ҳакамлар ўз ишлари учун муносиб рағбатлантирилса, ўшанда улар ўйинларни адолатли бошқаришади. Ортиқча гап-сўзларга ҳам ҳожат қолмайди.

"Бухоро"даги ўйинда мухлислар чинакамига тартибсизлик чиқаришгани ҳамда стадион суҳандони учун клуб жарима тўлаганди.

Шоакрам Исроилов ҳамда Омон Ғофуровнинг айтишича, ПФЛ клублари учун 10-20 миллион пул ҳеч нарса бўлмай қолган. Шу боисдан жарималар миқдори қанчалик каттароқ бўлса, ўшанда улар кейинчалик ушбу хатоларни такрорланмаслигини олдини олишлари мумкин. Акс ҳолда вазият ўзгармаётганлигини билдиришди.

Янги раҳбарият ўзгаришлардан кўзланган мақсад ҳақида тўхталар экан, футболимизни янги даражага олиб чиқиш, юзага чиққан кўплаб муаммоларни имкон қадар янгича услубда бартараф этишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Қарорлар қабул қилинаётганида баъзан кескин чоралар кўришга мажбур бўлинаётгани ҳам алоҳида эътироф этилди.


"Болалар футболи бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида. Республикамизда 27та футбол мактаб-интернати бор. Бу мактаб-интернатлари учун давлат ҳисобидан ҳар йил катта маблағ сарфланмоқда. Лекин бу мактаб-интернатларида тарбияланаётган болалар қани? Улар қаерга кетишяпти, нега юқори савияли футболчилар етишиб чиқмаяпти? Чунки иш тўғри йўлга қўйилмаган.
Болалар футболида ишни тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим. Хабарингиз бор, вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилинмоқда. Куни кеча сербиялик Завиша Милосавлевич пойтахтимизга ташриф буюриб, ўз дастурини тақдим қилди. Испаниялик яна бир мутахассис Кико Зунига юртимизга келиб, болалар футболи бўйича режалари билан ўртоқлашади. Бу ишларнинг барчаси юртимиздаги футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш мақсадида амалга оширилмоқда", - деди Шоакрам Исроилов.


Норматив бўйича сўралганида, Шоакром Исроилов Олий лига, умуман терма жамоа футболчиларининг ҳам жисмоний ҳолати талабга умуман жавоб бермаслигини айтиб ўтди.

Норматив тестларни жорий этилишидан кўзланган мақсад - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун уларга кўмак бериш.

Олий лига жамоаларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар футболчиларни кераклигича тайёрлай олишмаётгани, клубларда диетолог, фитнесс-мураббий йўқлиги эвазига ҳам ҳолат шу даражага тушиб қолгани аниқ.

Келаси мавсумдан бошлаб ПФЛ бу борада ҳам керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқчи.
Норматив тестлар футболчиларга қандайдир чеклов қўйиш учун эмас, аксинча уларни жисмонан етукроқ бўлишларига кўмак бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

Норматив тестдан ўтолмаган футболчига керакли тавсиялар берилиши ва ўша футболчи тавсия этилган дастур бўйича шуғулланиши айтилди. Кейинчалик эса мавсум аввалида қайтадан норматив тест топшириши маълум қилинди.

Бу клуб ишига аралашиш эмасми?

Айнан шу савол билан мурожаат қилганимизда, Шоакрам Исроилов ва Омон Ғофуров бошқа чорамиз қолмади-да, деб жавоб қайтаришди.

"Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати жуда ачинарли аҳволда қолганидан кейин нима қилайлик? Биз қарамасак, ҳеч кимни бу билан иши бўлмаяпти-ку?
Биз клубларнинг ёки мураббийларнинг ишига аралашмоқчи эмасмиз. Қачонки клубларимизни ҳам тўлиқ профессионал бўлишса, биз улар билан ишимиз бўлмайди. Оёққа туриб олишгунига қадар уларга бу борада кўмак бермоқчимиз холос. Шу пайтга қадар ЎФФнинг клублар билан иши бўлмаган. Клублар ўзи билганча ишлаган. Нормативлар натижаси ўзгартириб ПФЛга топширилган.

Лекин мухлисларни алдаб бўлмайди. Футболчиларимиз 60-дақиқадан кейин жисмоний жиҳатдан толиқиб қолишаётганини кўряпмиз. Бу ҳолат халқаро мусобақаларда терма жамоаларимиз натижасига салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли ҳам ЎФФ мутахассислари томонидан футболчилардан нормативлар қабул қилиниши йўлга қўйилди. Жамоалар рўйхат асосида нормативларни топширишяпти", - дейди ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров.



Шу ўринда Омон Ғофуров ҳамда Шоакрам Исроилов ҳеч бир қарорга шунчаки келинмаётганини қабул қилишмаётганини алоҳида таъкидлашди.

"Ҳар бир қарор устида бош қотирилиб, чуқур таҳлил қилинмоқда. Кўпчилик бизни футболда янги, ҳеч нимани тушунмайди, демоқда. Хўп, шунча йил футбол одамлари, футболни зўр тушунадиган мутахассислар ишлашди. Хўш, нима ўзгарди?
Бизнинг мақсадимиз футболимизни ривожлантириш, ЖЧга чиқиш, янги ютуқларга эришиш ва чемпионат савиясини кўтаришдан иборат. Ўйлайманки, барчанинг мақсад ва истаги шу. Шу йўлда барчамиз бир бўлиб ишласак, бир ёқадан бош чиқарсак, кўзлаган маррага етамиз", 
 - деди Шоакрам Исроилов.

Мулоқот чоғида яна бир қатор масалалар бўйича қизғин суҳбат бўлиб ўтди.

Баъзи масалалар бўйича эътирозларимизга ЎФФ тушунтириш беришдан қочмаганлиги ва самимий суҳбати учун миннатдорчилик билдирамиз.

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика