RU

Последние новости

12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  1 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  1 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  3 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  13 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  18

Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди? Новости

Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди?

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (6:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.


- Ўйинни барча кўрди. Нима ҳам дердим. Ижрочилар даражаси бу ерда ўз сўзини айтгани аниқ. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ҳам жуда ёмон даражада бўлди. Футболчилар шунчаки футбол ўйнашдан қўрқишади.
Бугун фақатгина дарвозабон кўпроқ тўп узатишларни амалга оширди. У майдонда марказий ҳимоячидек ҳаракат қилди. Майдонда ундан бошқа ҳимоячи кўрмадим.
Бугун жамоа жуда ёмон ўйнади. Мансур Саидовни нега алмаштирдим? Чунки у бирорта тўғри тўп узатишни амалга ошира олмади. Тажрибали, етакчи футболчи жамоадошларини ўз ортидан эргаштириш ўрнига кетма-кет хатоларга йўл қўйди. Шу боисдан уни алмаштирдим.
Фарғоналик мухлислардан ушбу шармандали мағлубият учун узр сўрайман.
Биз антирекордларни қайд этишда давом этяпмиз. "Нефтчи" ҳали ўз тарихида "Пахтакор"га бу каби шармандали ютқазмаган.

"Пахтакор"да ўйин бобида катта ўзгариш кўрмадим. Ўша-ўша "Пахтакор". Шунчаки бугун биз жуда ёмон ўйнадик ва бизни устимиздан кулишларига йўл қўйиб бердик. "Пахтакор" ҳали чемпионатда кўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Биз каби кучсиз жамоалар уларга қаршилик қилмайди энди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика