RU

Последние новости

19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  12 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0

Абдухолиқ Қурбонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди” Новости

Абдухолиқ Қурбонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди”

Про лиганинг 9-тури доирасида «Машъал» - «Шўртан» (0:2) учрашувидан кейин ғузорликлар ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов фикрларига қулоқ тутдик.

Қурбонов мазкур баҳсда икки маротаба пенальтидан «газчилар» дарвозасини ишғол қилди. 

“Бугун шиддатли ва муросасиз баҳс бўлишини билардик. Чунки бу дерби ҳисобланади. Бу баҳсда муросасиз ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди. 

Икки маротаба пенальтини амалга оширдим. Албатта, бундай паллада футболчида ҳаёжон бўлади. Худога шукр, юзим ёруғ бўлди ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, жамоага ёрдам бердим. 

Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Аммо яхши ўйнаб ҳам ютқазиб қўйдик. Футболда натижа муҳим ҳисобланади. Афсуски, “Шўртан”да шундай ҳолат кузатилди. 

Мавсум бошида раҳбарият клуб олдига 5-ўринни қўлга киритиш вазифасини қўйган. Биз жамоамиз билан ҳамжиҳатлик билан буни бажаришга уринамиз. Олдимизда ўйинлар кўп. Натижаларимизни ижобий томонга ўзгартиришга ва мухлисларимизни янада хурсанд қилишга интиламиз", - дейди Абдухолиқ Қурбонов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика