Абдувоҳид Неъматов: "Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиқишимиз керак"
10 апр 2024 13:20
Новости
Абдувоҳид Неъматов: "Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиқишимиз керак"
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Қатардаги U-23 Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди.
"Авваламбор, барчани хайит байрами билан табриклайман. Олимпиадага чиқиш учун узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Осиё Кубогига тайёргарликнинг сўнгги босқичидамиз. Хитойга қарши сўнгги назорат учрашувидан сўнг Қатарга йўл оламиз.
Рақибларга келсак, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Масалан Вьетнам билан олдин тўқнаш келганмиз. Барчани ҳурмат қилган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Фаолиятимда бир маротаба шундай жараённи ўтказганман. Ўшанда Олимпиядага чиқиш насиб қилмаганди. Бунинг қадрини қандайлигини яхши биламан. Тарихни янгилаб Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиқишимиз керак. Мухлисларга соғлик-саломатлик, байрамларни яхши кайфиятда ўтказиб олишларини тилаб қоламан",- дейди Абдувоҳид Неъматов.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии