RU

Последние новости

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  1 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  20 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  122

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай” Новости

Абдусамад Дўрмонов: “Мураббийнинг қисмати шундай”

Куни-кеча биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари” устози Абдусамад Дўрмонов истеъфога чиқди. Бундан хабар топгач, дарҳол мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Абдусамад ака, сизни ўз лавозимингиздан истеъфога чиққанингиз ҳақида эшитдик. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Ҳа, 2-3 кун бўлди бунга. Вазият шундай бўлиб қолди. Мураббийнинг қисмати шундай. Бугун кимгадир кераксан, эртага эса аксинча. Буни яхши тушунаман ва оддий хол сифатида қарайман.

- Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси таркибини асосан маҳаллий футболчилар эвазига шакллантирган бўлсангизда, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритдинглар. Аммо эндиликда ишдан кетяпсиз. Бу кимнинг қарори?
- Раҳбариятни. Улар шундай қарорга келди. Буни ўзига яраша сабаблари бор албатта. Лекин энди уларни ҳозир айтишдан наф йўқ деб ўйлайман. Жамоага омад тилайман.

- “Ёзёвон-Лочинлари”даги фаолиятингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Албатта. Назаримда у ерда ёмон ишламадим. Маҳаллий ёшларга эътибор қаратган холда, уларни катта футбол ҳавосига мослаштириб бордик. Тажриба барибир йўқлиги билиниб турди. Аммо уларнинг келажаги порлоқ. Асосийси илк мавсумда олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Тўғриси бу жамоага яхши ниятлар билан келгандим ва ўзимга яраша мқсадларим бор эди. Лекин афсуски кутилмаганда, истеъфога чиқишга мажбур бўлдим.

- Энди келгуси режалар қандай?
- Ҳозирча уйдаман. Фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликларимни таҳлил қиляпман. Балки энди бирор бир клубдан таклиф бўлса, кўриб чиқарман. Буни вақт кўрсатади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика