RU

Последние новости

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қийин деганимнинг сабаби бизда футболчиларнинг тикланиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ. Икки кун олдин ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, "Шўртан" билан оғир ўйин ўтказгандик. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари кузатилди.

Бу каби ўйинларда қандай ўйнашни билиш керак. Ҳаракат қилдик, лекин бугун бўлмади. Олдимизда охирги тур кутиб турибди, астойдил ҳаракат қилган холда тайёр бўламиз деган умиддаман.

Ҳали имкониятимиз бор, ўтган гал ҳам айтгандим, олдинда яна ўйинимиз бор. Бугун биз ўйинлар орасидаги вақт озлиги учун тўлиқ тикланишга улгурмадик. Бошқа жамоаларда 4-5 кун дам олиш учун фурсат бор эди, бизда ўйинлар орасидаги вақт оз. Бундан ташқари озгина омад ҳам етишмади.

Ноябрь ойи, мавсум якуни бўлгани учун футболчиларда табиий холда чарчоқ бўлади. Навбатдаги турга яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз деган умиддаман" - дейди "Нефтчи" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика