RU

Последние новости

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  33 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугун бўлиб ўтган Фарғона дербиси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугун кичик дерби учрашувига гувоҳ бўлдик. Ўтган ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари билан гаплашдик. Футбол шунақа, ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бўлади. Уйда ўтадиган ўйинларда очко йўқотиш керак эмас. Бугун жамоамиз футболчилари яхши ҳаракат қилишди, натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Умуман айтганда бугунги учрашув учун ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Ўйин аввалгиларидан эртароқ, соат 14:00 да бошланганлиги қийинчилик туғдирмадими?

-Йўқ, ҳозирги кунда бутун дунёда бундай вақтда футбол ўйнашмоқда. 14:00 дами, 15:00 дами фарқи йўқ, асосийси футбол ўйнаш керак. Бугун жамоамиз йигитлари чиндан яхши ҳаракат қилишди.

- Айтингчи, "Истиқлол" жамоасининг аввалги таркиби сақланиб қолинганда бугун бошқача ўйин бўлиши мумкинмиди? Масалан жамоасини 7 нафар асосий таркиб футболчилари тарк этишди...

- Албатта, бошқа ўйин бўларди. Лекин биз биринчи даврада ҳам "Истиқлол" билан ўйнаб, мағлубиятга учратганмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу спорт турида олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

- "Нефтчи" навбатдаги турни сафарда ўтказади. "Зомин" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга ҳам доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Тайёргарлик қанча яхши бўлса, натижа ҳам шунга мос бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика