Абдусамад Дўрмонов: "Дуранг ўйинга мос бўлди"
28 окт 2020 18:59
Новости
Абдусамад Дўрмонов: "Дуранг ўйинга мос бўлди"
Про лига 14-турдан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйиннинг умумий суратини олиб қарасак, ҳа оғир баҳс бўлишини билардик. "Турон" жамоаси ҳам Суперлигага йўлланма олиш учун курашмоқда. Биринчи бўлимда ўйлаганларимиз ўхшамади, майдон марказида оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, керакли захираларни амалга оширдик. Биринчи бўлимга қараганда бироз бўлсада яхшироқ тўп тепдик. Охиригача курашдик ва якунда ҳисобни тенглаштирдик. Дуранг ўйинга мос бўлди",- дейди Абдусамад Дўрмонов.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии