RU

Последние новости

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  46 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтган" Новости

Абдусамад Дўрмонов: "Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтган"

Про лига 13-турдан ўрин олган "Зомин" - "Нефтчи" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима десам бўлади, бошида иккита гол урганимиздан сўнг йигитлар бўшашишди. Футболда ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак. Иккита гол урдик дегани ғалаба қозонишимизни англатмасди. "Зомин" эса ўйинни кучайтирди ва иккита тўп киритди",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- Жамоа бугун қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Иккита голдан сўнг эса хотиржамликка берилди. Ўтказиб юборилган иккита голга нимани сабаб сифатида кўрсата оласиз?
- Қайсидир маънода бу икки гол ёрдам берди. Кўрдинглар, ҳисоб 2:0 пайтида йигитлар бўшашишди. Биринчиси пенальтидан, иккинчи гол дарҳақиқат ажойиб чиқди. Бундай жамоалар билан ўйинлар ҳар доим жуда қийин ўтишини йигитларга тушунтирган эдик.

- 14-турдан сўнг Про лига баҳслари икки гуруҳга бўлинган ҳолда давом эттирилади. Сизни бунга муносабатингиз қандай?
- Бу қарор бошида қабул қилинган эди. Ўтган мавсумда Про лигада саккизта жамоа тўртта давра ўйнаганди. Пандемия сабаб кўп нарса ўзгариб кетди, видеоконференцияда икки давра ўйнаб, тўрттадан икки гуруҳга бўлиниш таклифи билдирилди. Биринчи минимал вазифа кучли тўртликка кириш эди. Энди тўртта жамоа ичида юқори ўринлар учун курашамиз. Бунда ҳар бир учрашув финал ҳисобланади. Йигитларга ишонамиз. Меҳнат қилган ҳолда вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика