Абдурасул Рашидов: "Лабса" сафида кўп талабалар ўйнайди"
18 окт 2018 20:35
Новости
Абдурасул Рашидов: "Лабса" сафида кўп талабалар ўйнайди"
Бугун жамоамиз аъзолари учрашувни яхши бошлашди. Бугун жамоамизнинг асосий таркиб футболчиларидан бир нечтаси турли сабабларга кўра қатнаша олмади.
Асосий таркиб футболчиларимиздан айримларида жароҳат, айримларида карточкалар бўлганлиги учун бугун улар биз билан учрашувга кела олишмади. Шунингдек таркибимизда талаба-ёшлар ҳам бор, уларни узоқ йўлга олиб келиб, дарс машғулотларидан қолиб кетишларини истамадик. Бугун таркибимизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди, шу сабаб иккинчи бўлимда уларга тажриба етишмади, кетма-кет 3 та гол ўтказиб юбордик.
Жамаомизда молиявий имкониятлар яхши, Фарғона вилоятига кеча етиб келганмиз, “Дўстлик” меҳмонхонасида бир кун дам олдик. Бугун эрта тонгдан учрашувга ҳозирлик кўрдик, гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқдим. Бугун айни мухлисларга ёқадиган, томошабоп учрашув бўлди деб ўйлайман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии