RU

Последние новости

18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  0 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  2 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  29 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  9 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз! Новости

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз!

Оғир ва синовли кунларни ўтказаётган дунё ҳамжамияти 2020 йилни афсус билан эслаши турган гап.

Covid-19 пандемияси бутун дунёни ларзага солган бир пайтда ўзбеклар яна бир бор ўзларини мехр-шафқатга тўла эканликларини амалда исботладилар. Сардоба сув омбори билан содир бўлган фалокатда ҳам ҳамюртларимиз бегона кўз билан қараб турмади.


Мана шундай синовли пайтда эл корига яраган бир қанча ҳамюртимиз бугун "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни имзоланган фармон асосида бугун футболга бегона бўлмаган икки нафар шахс ҳам тақдирланди. Кўп йиллар давомида мухлислар билан ишлашда ўзини кўрсатиб келаётган Абдураҳмон Фозилов ҳамда кўплаб халқаро ўйинларда стадион овози бўлиб келган Нодир Абдуқодиров.



Ўзбекистон МТЖ билан айни пайтда БААда бўлиб турган А.Фозилов учун нишонни, унинг фарзанди қабул қилиб олди.

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Нодир Абдуқодировга кўкрак нишонини топширяпти.


Биз уларни мана шундай вазиятда меҳнатлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз!


"Бизнинг Ватан битта! Шундай экан, биз унга жонимизни фидо қилсак арзийди. Арзимаган меҳнатимизни, аслида бурчимиз деб айтган бўлардим, мана шундай эътироф билан тақдирлаганликлари учун юртбошимизга раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам мана шундай тадбирларда фаол бўлишга, атрофдаги яхши инсонлар билан биргаликда бўлишга ҳаракат қиламан", - дейди Абдураҳмон Фозилов.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика