RU

Последние новости

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  2 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  4 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  13 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  11

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бунёдкор”га қарши ўйин осон бўлмайди" Новости

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Бунёдкор”га қарши ўйин осон бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг “Бунёдкор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги чорак финал дастлабки ўйинидан олдин бекободликлар устози Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ўз фикрларини билдирди.
- “Бунёдкор” мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоа бу йилги мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказаяпти. Жамоада иқтидорли ёш ўйинчилар жамланишган. Улар ҳамиша ғалаба иштиёқида майдонга чиқишади. Шу маънода Ўзбекистон кубогининг чорак финалидаги тўқнашувимиз биз учун осон кечмайди. Чемпионатнинг биринчи даврасида “қалдирғочлар” билан ўз уйимизда дуранг ўйнагандик. Лекин, битта мавсумда “Бунёдкор” билан кетма кет учрашувларда муваффақиятли ўйнаш, ижобий натижага эришиш учун “бошдан баланд сакраш” лозим. Аммо биз ҳам қараб турмаймиз. Кубок ўйинида жамоаларнинг имкониятлари ҳамиша тенг баҳоланади. Шундай экан, “Металлург” бугун ишқибозлар учун чиройли футбол намойиш этади, дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика