RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз" Новости

Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз"

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 32 тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Андижоннинг "Андижон" клуби Қувасойнинг "Цементчи" жамоасини ўз уйида қабул қилди ва йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Акбумалик Ҳакимов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир учрашувда ҳис ҳаяжон баланд бўлади. Кечаги баҳсда асосий рақибимиз бўлган "Андижон" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хаяжон кучли бўлгани боис баҳс ҳақида бир нима дея олмаяпман. Тайёргарлигимиз бесамар кетмади ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 

"Андижон" жамоасининг ўйинларини кўриб, уларнинг футболчиларини ўрганиб чиққандик. Ушбу баҳсда иштирок этган футболчилар ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кейинги икки турни ўз уйимизда ўтказамиз. Қолган баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониб, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз", - дейди Абдумалик Ҳакимов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика