RU

Последние новости

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

Абдумалик Ҳакимов: "Ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди" Новости

Абдумалик Ҳакимов: "Ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди"

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Шўртан" - "Нефтчи" баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналикларнинг катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ҳамда Шукур Пўлатовлар иштирок этишди

Абдумалик Ҳакимов: Биринчи ўринда, ушбу ғалабани узоқ вақтдан бери кутаётган жамоамиз раҳбарияти ва фарғоналик содиқ мухлисларни табриклайман! Йигитларга катта раҳмат! Бу ғалаба барчамизники. Очиғи ғалабани катта-кичиги бўлмайди. Секин-аста барчаси ижобий кўриниш олмоқда. Иқтидорли ҳужумчи Мурод Бобожонов жароҳатдан тикланди. Шу қатори яна бошқа футболчиларимиз ҳам ўзларининг оптимал формаларига кириб боришмоқда. Насиб қилса, ҳали ўз мухлисларимизни бундай ғалабалар билан кўп хурсанд қиламиз

- Демак "Нефтчи"нинг ҳозирги натижалари вақтинча, тўғрими?

- Ҳа вақтинча ҳолат деб ўйлайман. Жамоа муваффақиятлари учун қўлимиздан келган барчасини амалга оширамиз. Ўйин тенгкурашлар остида кечди. "Шўртан" - кучли рақиб эканлигини билардик. Ғузорликларга кейинги ўйинларда омад тилайман

- "Нефтчи" асосий эътиборини Ўзбекистон Кубогига қаратганми ёки Суперлига баҳсларига?

- Хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Тўғри ғалаба осонликча қўлга киритилмайди. Жорий мавсумдан бошлаб жамоалар ўртасида рақобат янада қизғин кўриниш олди. Осон ўйин йўқ. Шу сабаб хар бир жамоа ўйинларга жуда ҳам пухта ва жиддий ҳозирлик кўрмоқда.



Шукурали Пўлатов:  Узоқ кутилган илк ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий мухлисларини табриклайман. Футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга юради. Хабарингиз бор, мавсумга жуда оз фурсат қолганда  Суперлигада иштирок этишимиз аниқ бўлиб улгурди. Тайёргарликка эса оз вақт қолганди. Шу вақт оралиғида мураббийлар штаби ўзлари истагандек селекция ва тайёргарлик жараёнини олиб бориша олмади. Бу ҳам натижаларга ўз таъсирини ўтказмоқда. Омадсизлик вақтинча деб ўйлайман. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика