RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  7 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Абдумалик Ҳакимов “Цементчи”нинг биринчи даврадаги иштироки, таркибдаги ўзгаришлар ва бошқалар ҳусусида Новости

Абдумалик Ҳакимов “Цементчи”нинг биринчи даврадаги иштироки, таркибдаги ўзгаришлар ва бошқалар ҳусусида

Биринчи лига жамоалари ҳам айни дамда иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси танаффусга 4-ўринда чиқиб кетди.
Хўш, жамоа бош мураббийи бундан қанчалик қониқиш хосил қилди? Иккинчи давра олдидан таркибда қандай ўзгаришлар бўлади. Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида куни-кеча Абдумалик Ҳакимов билан суҳбатлашдик.

- Поёнига етган биринчи давра хусусида фикрларингизни билмоқчи эдик. Жамоангизнинг иштирокидан кўнглингиз қанчалик тўлди?
- Биринчи лигада бу йил кураш жуда қизғин ўтаётганини айтиш лозим. Шахсан биз учун ҳеч бир ўйин осон кечмаяпти. “Цементчи” ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи давранинг айрим ўйинларида кутилмаганда қимматли очколарни бой бердик. Футболда хатолар бўлади. Фақат ундан кейинчалик тўғри хулоса чиқарилса бас. Шу боис биз ҳам ўзимизга яраша хулосага эга бўлдик дея оламан. Ҳеч бир мураббий жамоа ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмаса керак. Биз бундан-да, юқори ўринларни олишимиз ҳам мумкин эди. Лекин айтиб ўтганимдек, баъзида омадимиз чопмади. Янада кўпроқ мехнат қилишимиз кераклиги билиниб турибди. Энди астойдил ишлаб, камчиликларни бартараф этиб борамиз. Бизга кўпроқ руҳий босим таъсир ўтказди. Қолаверса йигитлар янги тизимга ўтишга қийналмоқда. Беш кунда иккита ўйин бўлмоқда. Жисмонан толиқишни сезяпман. Айниқса биринчи даврани сўнггиларида бу яққол кўзга ташланиб қолди.  

- Биринчи даврадан кўнглингиз қанчалик тўлди?
- Тўғриси, бу борада 50х50 деган бўлардим. Чунки ўн олтита ўйин ўтказиб, ўн биттасида ғалабага эришдик. Учтасида мағлуб бўлиб, иккитаси дуранг билан якун топди. Бешта ўйинда қозона олмаганимиз, 11та ғалаба қозонганимизни “босяпти”.  

- Мағлубиятлардан қайси бири кўпроқ аламли бўлди?
- Албатта ,1:5 ҳисобида “Насаф-2”га бой берилган ўйинни айтган бўлардим. Натижа ўйинга мос бўлмади.  

-Дарҳақиқат, жамоангизни кўпчилик Қаршида “Насаф-2” йирик (1:5) ҳисобда мағлуб бўлишини кутмаганди. Мағлубиятни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Тўғри айтасиз, бундай қаршиликка дуч келишимизни кутмагандим. Рақибни хурмат қиламиз. Лекин йигитларим бу даражада қўпол хатоларга йўл қўяди деб сира ўйламагандим. Ўйин борасида рақибдан қолишмадик. Тўп назорати биз томонда бўлди. Аммо “Насаф-2”нинг мураббийига қоил, улар тўғри тактика ишлаб чиққан экан. Шу куни рақиб жамоа майдонни бизга бутунлай берди ва иккинчи рақамли бўлиб ўйнаб ҳам имкониятлардан унумли фойдаланиб қолди ва ғалабани қўлга киритди. Улар ҳақли равишда уч очкони қўлга киритди. Ҳисоб очилмагунга қадар бизда ҳам учта қулай имконият бўлганди. Совтолдиев, Жумабоев ва Маткаримовда. Улар яққол вазиятни кўкка совуришгач, сен урмасанг, сенга уришади деган ибора ўзини оқлади.  “Насаф-2” асосан қарши ҳужумда ўйнади. Иккинчи таймда ўз дарвозамиздан учинчи голни Элдор Исабоевнинг қўпол хатоси эвазига ўтказиб юбордик. Шундан сўнг йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолди.

- Шунингдек ўз майдонингларда “УзДонгЖу” ҳам ғалабани илиб кетди. Бу ўйин тўғрисида нима дейсиз?
- ”УзДонгЖу” ёмон жамоа эмас. Улар билан оғир ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Лекин рақиб жамоа кўп ҳам хавфли ҳужум уюштиргани йўқ. Улар ҳарактер кўрсата оладиган жамоа. Бу томондан менга ёқади. Вазиятни кутди ва ундан аниқ фойдаланиб, ҳисобни ўзида ушлаб қолди. Кўриниб турибдики, мураббийнинг тўғри кўрсатмаси ва йигитларнинг ўйинга тайёргарлиги ва ўз ишига жиддий ёндошуви.

- Давралар оралиғида кимлар билан хайрлашишга қарор қилдинглар?
- Биринчи давра тугамасиданоқ икки нафар асосий футболчиларимиз билан хайрлашишга қаор қилдик. Булар – ҳимоячи Дилшод Эминов ва ярим ҳимоячи Алишер Файзуллаевдир. Мен сизга олдин ҳам айтиб ўтгандим, жамоада тартиб-интизом биринчи ўринда туради деб. Бу футболчилар айнан шу холат бўйича муаммо юзага келди. Шу боис гарчи асосий таркиб аъзолари бўлсада, дўстона хайрлашиб қўя қолдик. Бу қарор қолган футболчиларга ҳам ўзига хос сабоқ бўлса ажаб эмас. Бундан ташқари Элдор Исабоев, Шукур Жумабоев, Азиз Маткаримов, Абдураззоқ Жўраев, Нурлибек Таласбоев каби футболчилар ҳам турли сабабларга кўра жамоамиз сафини тарк этган. Уларнинг айримлари олий лига клубларида кўрикдан ўтмоқда. Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз.  

- Биринчи даврада тўпурарлик маҳоратини кўрсатган марказий ярим ҳимоячи Раҳматулло Мелибоевга олий лига клубларидан қизиқиш бўлаётганини эшитдик. Бунга нима дейсиз?
- Ҳақиқатдан ҳам Мелибоев бу йилги мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Раҳматулло жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси. Унинг тажрибаси асқотмоқда. Яқинда у билан гаплашиб олдик ва мавсум сўнггига қадар “Цементчи”да қолиб, жамоага ёрдам беради. Ахир уни йил сўнггига қадар тузган шартномаси бор.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика