RU

Последние новости

00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  0 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  5 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман" Новости

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман"

"Бунёдкор" жамоаси "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб келди.

Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган мазкур турнир жамоага янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Биз эса мусобақа бошланиши олдидан "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"5 январь санасидан бошлаб қароргоҳимизда йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Дастлабки кунларда кўпроқ тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Боиси, жамоа танаффусдан қайтган, спорт формасига кириб олиш учун эса тикланишга қаратилган машғулотлар зарур ҳисобланарди. Ҳа, жамоада ўзгаришлар кўп. Таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинди. Тезроқ чиқишиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. 

"Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз кечишига ишонаман. Нега деганда, водий жамоаларига қарши уларнинг уйида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тожикистон, Қирғизистон клубларига келсак, бундай рақиблар билан ўйинлар тажриба ошириш учун хизмат қилади. Чунки, жамоалар бир-бирларини билмаган ҳолда майдонга тушишади. Шуниси билан ҳам мусобақа қизиқ ўтади, деб ўйлайман. 

Жорий йилда ҳам мақсадимиз ўзгармайди. Совринли ўринларни қўлга киритиш ва ОЧЛга йўлланма олиш учун курашамиз",- дейди Абдулла Абдуллаев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика