RU

Последние новости

18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  0 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  52 17:09Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  10 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  7

Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди" Новости

Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев терма жамоамизнинг бугунги машғулотида ОАВ вакилларига интервью берди.

- Авваламбор кечаги ғалаба билан барчани табриклайман. Муҳим учрашувда керакли натижага эришдик. Бундай босқичда ҳеч қандай хато ва камчиликлар кечирилмайди. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик. Учрашув қийин бўлди. КХДР ҳам осон мағлуб этиладиган жамоа эмас эканлигини билардик. Ҳозирги кунда ҳеч кимни осонгина мағлуб этиб бўлмайди.

- Қирғизистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошладингизларми?

- Бугун кўпроқ тикланишга урғу берамиз. Кейинги рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Кеча қирғизлар Эронга қарши муносиб ўйин намойиш этишди. Гуруҳимизда осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Бош мураббийимиз кеча жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз деб айтди. Жисмоний жиҳатдан тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Футболчилар бунга кўникиб кетишган. Тўғри, бироз қийинроқ бўлиши мумкин, айниқса парвоздан кейинги жараён. Ҳозир яна уч вақтимиз бор. Шу вақт ичида тайёр бўлиб олишимиз керак.

- Сўнгги маротаба Қирғизистон терма жамоаси билан Осиё кубогидан олдинги йиғинда назорат ўйинини ўтказган эдик. Шу вақт ичида рақиб қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин?

- 7 ой ҳам анча катта муддат. Рақибимиз жисмоний ва тактик томонлама кучайган деб ўйлайман.

- Кеча гуруҳимиздаги бошқа жамоалар қайд этган натижалар ҳақида гапириб ўтсангиз. Қатар - БАА учрашуви кўпчиликнинг эътиборини тортди.

- Осон рақиб йўқ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Кеча Жанубий Корея Фаластинни мағлуб эта олмади, Баҳрайн Австралияни мағлуб этиб қўйди. Ҳозирги кунда ўйинга яхши ёндашмасангиз, ҳар қандай рақибга ютқазиб қўйиш мумкин.




Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика