RU

Последние новости

08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  3 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  5 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  3 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7

Аббос Отахонов: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов чақирган” Новости

Аббос Отахонов: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов чақирган”

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Аббос Отахонов айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида машғулот ўтказмоқда.

“Бугун қишки йиғиндаги иккинчи назорат учрашувимизни "Машъал"га қарши ўтказдик. Ушбу баҳс "Олмалиқ" билан ўйинга қараганда бироз оғир ўтди. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Кунига икки маҳалдан машғулотлар бўлмоқда. Кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратганмиз.

“Пахтакор” клубидан кетишимга ҳеч қандай сабаб бўлмади. Икки томоннинг келишувига кўра “Навбаҳор” клубига ижара асосида кўчиб ўтдим. Лекин ҳозирча шартнома имзоланмади. Бошқа жамоалардан ҳам таклиф бор эди. Лекин ушбу клубда “Пахтакор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжонов бош мураббий бўлгани учун “Навбаҳор” вариантини танладим. Бу клубга мени Илҳом Мўминжонов чақирди”, - дейди Аббос Отахонов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика