Аббос Махситалиев: "Кучли учликка киришимни умуман кутмагандим"
26 ноя 2013 11:44
Новости
Аббос Махситалиев: "Кучли учликка киришимни умуман кутмагандим"
Хабар бериб ўтганимиздек, кеча ОФК йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Биз учун ягона аҳамиятлиси бўлган "2013 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси" номзоди сифатида эътироф этилган ёшлар терма жамоамизнинг аъзоси Аббосбек Махситалиевнинг ҳам борлигидир.
Бу борада футболчининг ўзига мурожаат этдик ва қисқача ўз фикрини айтиб ўтди:
"Очиғини айтсам, мен ўз номзодим кўрсатилишини кутмагандим. Осиёда кучли учликка кириш, бу албатта ёқимли. Мен майдонда ўз вазифамни бажарсам бўлгани. Ҳозир ўз уйимда мавсумлар оралиғидаги таътилни ўтказмоқдаман. Энди бошқа номзодларга тўхталадиган бўлсам , менимча, бу борада Жаҳон чемпионатида кучли тўртликка кирган ироқлик футболчида устунлик бор. Али Аднан Ҳадим яхши ўйин кўрсатди ва терма жамоаси ҳам ижобий натижага эришди. Мен эса ўз устимда ишлашда давом этаман".

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии