RU

Последние новости

08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  3 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман" Новости

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман"

"Пахтакор"нинг яна бир ёш иқтидори билан суҳбат.

Ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган Аббос Файзуллаев бу йилга келиб бир нечта ўйинлар хусусан юртимизда ўтган U-23 Осиё кубоги баҳсларида мухлислар эътиборига тушди. "Пахтакор" таркибида охирги икки учрашувда 2та гол урган 18 ёшли ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аббос "Металлург" билан ўйин жамоангизнинг ғалабаси билан якунланди. Сўнгги икки ўйиндан олинган таассуротлар ўртасида қандай фарқ бўлди?

- Тўғри Бекободда ғалаба қозондик. Икки учрашув мен учун ёмон ўтмади. Рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Биласизми, "Пахтакор" либосида майдонга тушар эканман фақат жамоага ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Бундан хурсанд бўламан.  

- Айни пайтда турнир жадвалида ажойиб интрига юзага келганини кўришимиз мумкин. Нима деб ўйлайсиз жамоалар даражаси тенглашганми?

- Тан олиш керак чемпионатимиз анча қизиқарли ўтмоқда. Бундан фақат ўзбек футболи ва мухлислар ютмоқда. Чемпионлик учун курашадиган битта жамоа йўқ. Бир нечта клублар бу йўлда рақобатлашмоқда. Рақобат эса Суперлига янада жозибали кечишини таъминламоқда. 

- Тенгқурларингиз орасида ўзини кўрсатган футболчилардан кимларни кўрсатган бўлардингиз...

- "Бунёдкор"даги Умарали Раҳмоналиев ва "Олимпик"да тўп тепаётган Пўлатхўжа Холдорхоновни алоҳида айтган бўлар эдим. Бу мавсум улар анча ўсишга эришишди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этишади, деб ўйлайман. 

- Футболдаги кумирингиз ким? 

- Ўзим Фелиппе Коутиньо ва Лука Модричнинг ўйинларини кузатиб бораман. Керакли жиҳатларини олишга ҳаракат қиламан.

- U-23 Осиё кубогида Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига захирадан тушдингиз. Умуман ўзингиз учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

- Ҳужумчи ортида ўйнашни яхши кўраман. Икки қанотда вингер сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Юқорида айтганимдек асосийси жамоага самара келтиришим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика