RU

Последние новости

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди Новости

Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида янги позиция туфайли ўйинида пасайиш кузатилганини айтди.

Шанба куни ЦСКА РПЛнинг 26-турида "Спартак"ни меҳмонда мағлуб этди (2:1). "Армиячилар" 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

– Жорий мавсумни қандай баҳолаган бўлардингиз? Ўтган йилгидек ёрқин кўринмаяпсиз...

– Иккинчи даврадаги кўрсаткичим ўзгаргани ўзимга ҳам сезиляпти. Бу мен учун янги позиция, бунда мен кўпроқ орқага қайтаман. Ўйлайманки, шу сабабли менда бироз ўхшамаяпти деб ўйлайман. Бироқ энг муҳими, мен жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Агар мураббий мени ўша ерга қўйса, мен ўша жойда ўйнаб, жамоага кўмак беришга ҳаракат қиламан.

– Бу вазиятни Марко Николич билан муҳокама қилдингизми?

– Улар мени ўша ерда кўради ва жисмоний ҳолатимни билади. Қишки йиғинда синовлар ўтказгандик ва мен яхши натижалар кўрсатгандим. Шунинг учун мураббий мени у ерга қўйди. У менга қандай ўйнашни ўргатмоқда.

Файзуллаев жорий мавсум барча турнирларда 33 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика