Аббос Файзуллаев: "Бугун битта йўлимиз бор эди"
18 янв 22:49
Новости
Аббос Файзуллаев: "Бугун битта йўлимиз бор эди"
"Аввало, бутун Ўзбекистон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Стадионга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун битта йўлимиз бор эди — ғалаба қозониш. Шу боис, ҳужумга кўпроқ эътибор қаратдик. Ўйинимиз кўнгилдагидек чиқди, деб ўйлайман.
Бош билан ҳам гол уриб тураман. Ўтган йили учтача гол урганман. Бу жараён кўпроқ вазият содир бўлишига боғлиқ. Тўп тўғри келиб қолса, бундай голлар уравераман.
Иккинчи бўлимда мураббий томонидан ўйин темпини пасайтириш топшириғи бўлмади. Кучни тўғри тақсимлаш мақсадида шундай қилдик. Бироқ иккинчи бўлимда ҳам кўп ҳужум ташкиллаштирдик, фақатгина ундан унумли фойдаланишда оқсадик.
Режамиз ўйин бошидан рақибга босим ўтказиш ва тезкор гол уриш эди, буни уддаладик", — деди Файзуллаев.
Комментарии