RU

Последние новости

21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  0 21:05Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  8 21:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  23 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  2 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  5 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  1 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  4 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  14 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  17 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  2 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8

А Сериянинг 1-тур ўйинларидан иккитаси қолдирилди Новости

А Сериянинг 1-тур ўйинларидан иккитаси қолдирилди

Генуядаги фожиа туфайли шаҳарнинг иккита клуби "Женоа" ва "Сампдория" мазкур ҳафтада А Сериянинг 1-турида майдонга тушмасликларини билдиришган.

Шу сабабли ҳам "Фиорентина" - "Сампдория" ва "Женоа" - "Милан" учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди.

Аслида А Сериянинг 1-туридан ўрин олган қолган ўйинлар ҳам қолдирилиши мумкин эди. Аммо А Серия президенти қолган учрашувлар бўлиб ўтишини маълум қилди. Италия чемпиони "Ювентус" клуби ҳам 1-тур ўйинлари қолдирилишига қарши эмаслигини эълон қилганди.

А Сериянинг 1-тури доирасидаги қолдирилган "Фиорентина" - "Сампдория" ва "Женоа" - "Милан" учрашувлари саналари яқин орада маълум қилинади.

Қолган ўйинлар эса белгиланган вақтда бошланади. А Сериянинг дастлабки туридан ўрин олган учрашувлари бошланиши олдидан Генуядаги фожиа туфайли ҳалок бўлганлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақланади.


А Серия, 1-тур.

18 август (шанба)
"Кьево" - "Ювентус" (21:00)
"Лацио" - "Наполи" (23:30)


19 август (якшанба)
"Торино" - "Рома" (21:00)
"Сассуоло" - "Интер" (23:30)
"Парма" - "Удинезе" (23:30)
"Эмполи" - "Кальяри" (23:30)
"Болонья" - СПАЛ (23:30)


20 август (душанба)
"Аталанта" - "Фрозиноне" (23:30)

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика