RU

Последние новости

09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  0 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   5 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  7 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  9 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6

А Серия. "Ювентус" — "Сассуоло" ўйини курашларга бой бўлди ва ғолиб аниқланмади Новости

А Серия. "Ювентус" — "Сассуоло" ўйини курашларга бой бўлди ва ғолиб аниқланмади

Италия чемпионати 14-туридан жой олган "Ювентус" — "Сассуоло" ўйини 2:2 ҳисобида якунига етди.

Ювентус

Леонардо Бонуччи - 20', Криштиану Роналду - 68'

Серия А . Тур 14

01/12/2019, 15:30

2
:
2
Завершен

Сассуоло

Жереми Бога - 23', Франческо Капуто - 47'

Стадион: Allianz Stadium, 40597 зрителей

Главный судья: Federico La Penna

45'
90'
20'  Леонардо Бонуччи
20'  Родриго Бентанкур
53'  Федерико Бернардески (Пауло Дибала)
54'  Эмре Джан (Блез Матюиди)
68'  Криштиану Роналду
79'  Гонсало Игуаин (Аарон Рэмзи)
88'  Миралем Пьянич
23'  Жереми Бога
23'  Франческо Капуто
40'  Филип Джуричич
47'  Франческо Капуто
62'  Хамед Траоре (Альфред Дункан)
65'  Мануэль Локателли
72'  Филип Джуричич (Мерт Мюлдюр)
78'  Джереми Толян
81'  Георгиос Кирьякопулос
87'  Мерт Мюлдюр
90'  Жереми Бога (Федерико Пелузо)

Ювентус – Сассуоло 2:2 (1:1, 1:1)

1 декабрь, 16.30, «Альянц Стэдиум»

ГОЛЛАР: Бонуччи 20, — 0:1, Бога 22, — 1:1, Капуто 47, — 1:2, Роналду 68, — 2:2.

Ювентус – 77.Буффон, 19.Бонуччи, 12.Алекс Сандро, 4.де Лигт, 30.Бентанкур, 16.Куадрадо, 23.Жан (14.Матюиди, 54), 5.Пьянич, 33.Бернардески (10.Дибала, 53), 21.Игуаин (8.Рэмзи, 79), 7.Роналду.

Захира: 1.Шенсни, 31.Пинсолио, 2.Де Шилио, 13.Данило, 24.Ругани, 28.Демирал.

Бош мураббий: Маурицио Сарри.


Сассуоло – 63.Турати, 22.Толян, 19.Романья, 77.Кирьякопулос, 2.Марлон, 73.Локателли, 7.Бога, 23.Траоре (8.Дункан, 62), 4.Маньянелли, 10.Джуричич, 9.Капуто.

Захира: 56.Пежоло, 64.Руссо, 14.Обианг, 17.Мулдур, 18.Распадори, 33.Трипалделли, 35.Пиччинини, 36.Маззителли, 44.Гион, 68.Бурабия.

Бош мураббий: Де Зерби.

Огоҳлантиришлар: Журичич (39), Де Зерби (56), Толян (78), Мулдур (87), Пьянич (89).

 

Учрашув якунланди. Ўйинни сиз учун Нодир Абдурасулов матнли трансляция қилиб борди. Камчиликлар учун рози бўласиз. Иккала жамоа ҳам бугун ёмғирли об-ҳавода ажойиб ўйин намойиш этишди. Сизга А Серия жадвалини тақдим этган ҳолда, бугунги онлайн трансляцияга якун ясаймиз. 


90+4. РОНАЛДУУУ! Боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+2. Роналдуда яна бир имконият бўлганди. Фойдалана олгани йўқ.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пьяничга ҳам сариқ карточка.

88. Рэмзининг зарбасидан сўнг тўп Туратининг қўлидан чиқиб кетди, аммо у Буффоннинг хатосини такрорламади.

87. Мулдур бироз аввал майдонга тушганди ва огоҳлантириш олмоқда.

83. Де Лигт ҳам бугун анча хатолар қилмоқда.

79. Ўзгариш. Игуаин ўрнига Рэмзи тушди.

79. Пьяничнинг жарима зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

78. Толян сариқ карточкага лойиқ топиляпти. Роналдуга нисбатан қўполлик. 

70. Дибала! Ажойиб зарба! Дарвозага кириб кетаётган тўпни Роналду қайтариб қолди. Эхх деб бир нималар демоқчи бўлганди Паоло, қараса Роналду турибди.! 

68. ГОЛ! РОНАЛДУ! 2:2. Бу вазиятда Криштиану қандай ҳаракат қилишни билади. Совуққонлик ва аниқ зарба! Ҳисоб тенглашди. Ўйин янада қизийди. Кузатамиз...

67. Пенальти! Дибала пенальти ишлади! 

66. Дибаланинг зарбасини Турати томоша қилганди. Аммо, зарба мукаммал бўлмади.

65. Локателли жазоланди. Дибалага қарши қўпол ўйин. Жарима зарбаси вужудга келмоқда.

62. Ўзгариш. Траоре ўрнига Дункан майдонга тушди.

61. Роналдунинг голи инобатга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат. 

56. Бош мураббий ("Сассуоло") Де Зербига сариқ карточка кўрсатилди. Ҳакамга эътироз билдригани учун.

54. Ўзгариш. Эмре Жан ўрнини Блез Матюидига бўшатиб берди.

53. Ўзгариш. Сарри майдонга Дибалани ташлади. Бернардески "out".

51. Роналдунинг қайчи зарбасига куч етишмади, Эмре Жан ҳам зарба бера олмади. 

50. Роналдууу! Жаримадан кучли зарба йўлланганди. Туратидан қойилмақом сейв!

47. ГОЛ! КАПУТО! 1:2. Буффоннинг хатоси қимматга тушди. Оддий зарбадан кейин тўпни қўлидан чиқариб юборган 41 ёшли қария айбдор. Иккинчи бўлимда тезкор гол кўрдик. Эхх Буффон, вақтида футболдан кетмадинг-да!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус

39. Журичич огоҳлантирилди. Тўпга ўйнаганди, лекин Бернардескига нисбатан хавфли ҳаракат қилгани учун жазоланди.

32. Игуаин зарба йўллаяпти. Ноаниқ. Узоқ бурчакни ишғол этмоқчи бўлганди. Ёмғир ёғяпти.

30. "Сассуоло" юқори босимдан сўнг тўпни олди ва ҳужумга ўтди. Бесамар якун. Аммо, меҳмонлар мазкур учрашувда туринликлар билан тенгма-тенг ўйнашмоқда. 

22. ГОЛ! БОГА! 1:1. Деярли отаси тенги инсон дарвозасига "паненка" услубида гол уриб кетди. Қойил қолмасдан илож йўқ. "Сассуоло" тезкор жавоб қайтарди.

20. ГОЛ! БОНУЧЧИ! 1:0. Қараса ҳеч ким гол ура олмаяпти. Масалани ўзи ҳал қилиб қўя қолди. Жарима майдончаси яқинидан дарвозанинг пастки бурчаги томон зарба берди. Ажойиб гол! Ҳақиқий сардор!

19. Капуто "ла крокета" финти билан бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани ўққа тутди. Техника яхши, аниқликка ҳавас қилиб бўлмайди.

16. Пьянич ақлли пас берди, Игуаининг зарбаси узатмага айланиб кетди ва Роналду тўпга ета олмади...

15. Хайрулла Ҳамидов сўзларига кўра: "Юве"нинг ҳужум учлиги (Роналду, 5 - Игуаин, 4 - Дибала, 4) томонидан умумий 13 гол киритилган. Шунча голни "Сассуоло"дан икки ҳужумчи йўллаб бўлган (Берарди, 7 - Капуто, 6) Қизиқ томони, ассистлик масаласида ҳам учлик билан иккилик кўрсаткичи тенг: 5-5.

12. Жаримадан йўлланган зарбааа! Буффон майдон эгаларини қутқариб қолди!

9. Бурчак зарбасидан кейин Роналду ва Бонуччи бир-бирларига ҳалал бериб қўйишди. Натижада, имконият кўкка совурилди.

8. Жааааан! Яна у катта саҳнага чиқди ва узоқдан кучли зарба йўллади. Дарвозабондан ажойиб сейв!

7. Эмре Жан! Бошини ушаётгани ҳам бежиз эмас. Деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўя олмади.

4. "Сассуоло" посбони Турати (2001 йилда туғилган) "Ювентус"га қари ўйинда А Сериядаги дебютини ўтказмоқда. 41 ёшли Буффон ҳам бугун асосий таркибдан жой олди. Жижи ва 18 ёшли ўсмир йигит тўқнашуви.

1. Ўйин бошланди!

— Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да бошланади

"Ювентус" футболчиларининг стадионга кириб келишидан қайноқ суратлар


Фото: Getty Images

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика