RU

Последние новости

11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  0 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  0 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  1 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  33 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0

А Серия. "Рома" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади Новости

А Серия. "Рома" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Шомуродов майдонга тушмади

А Сериянинг 17-туридан ўрин олган "Рома" - "Специя" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Рома – Специя 2:0

14 декабрь, 00.45, "Стадио Олимпико"

Гол: Смоллинг (6, 1:0), Ибанес (56, 2:0).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг (Диавара, 64), Кумбула, Рожер, Винья, Мхитарян, Верету (Бове, 90), Кристанте, Майораль (Афена-Гьян, 64), Абрахам.

Специя – Проведель, Николау, Амьян, Эрлич, Сала (Кивер, 17), Реца, Коваленко (Агудело, 53), Мажоре (Бастони, 53), Жаси, Манай, Стрелец (Верде, 53).

Огоҳлантириш: Винья (54), Кумбулла (65), Афена-Гьян (70), Жаси (90).

Четлатиш: Афена-Гьян (90+3).

Рома

Крис Смоллинг - 6', Рожер Ибаньес - 56'

Серия А . Тур 17

13/12/2021, 23:45

0
:
2
Завершен

Специя

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 43000 зрителей

Главный судья: Alessandro Prontera

45'
90'
6'  Крис Смоллинг
6'  Тэмми Абрахам
54'  Матиас Винья
56'  Рожер Ибаньес
56'  Жордан Верету
64'  Борха Майораль (Феликс Афена-Гьян)
64'  Крис Смоллинг (Амаду Диавара)
65'  Мараш Кумбулла
70'  Феликс Афена-Гьян
90'  Жордан Верету (Эдуардо Бове)
90'  Феликс Афена-Гьян
17'  Якопо Сала (Якуб Кивиор)
53'  Виктор Коваленко (Кевин Агудело)
53'  Джулио Маджоре (Симоне Бастони)
53'  Давид Стрелец (Даниэле Верде)
62'  Рей Манай
90'  Эммануэль Кварцин Гьяси





ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+3. ГООООООООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚ!!! Афена-Гьян гол урганди. Аммо у тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка олди. Ёш ҳужумчи баланд тоғга чиқди-ю, ўзини жарликка ташлади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Йўқ, римликлар бу сафарги корнердан фойдалана олмади.

88. "Рома" бурчак зарбаси ишлаб олди.

81. Ибанес сўнгги чизиқда йиқилиб тушди ва тўпни рақибига олдирди. Манай эса рақиб жарима майдончаси ичига кириб борганда Ибанеснинг ўзи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

78. УХХХХХХХХХ!!! "Специя" бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Икки вазиятда Патрисиу жамоасини голдан сақлаб қолди. Охирги зарба олдидан оффсайд ҳам қайд этилди.

75. ЗАРБААААААА!!! Абрахам 4-5 метрдан дарвозага секин зарба йўллади. Проведель тўпни оёғи билан қайтариб юборди.

72. Мхитарянда ҳам голли вазият юзага келганди. Аммо у дарвозани ишғол қила олмади.

70. Ҳозиргина майдонга тушган Афена-Гьян сариқ карточка ишлаб олди.

67. Мхитаряннинг зарбаси ноаниқ кетди.

ВАР ишга тушди. Эҳтимолий қизил карточка кўриб чиқилмоқда.

65. Рақиб ҳужумини кескин фоли билан тўхтатгани учун Кумбулла огоҳлантирилди. "Специя"да стандарт.

Ҳа, кутилганидек, гол инобатга олинмади. Оффсайд бор эди Манайда.

62. ГОЛ!! Манай ҳисобни қисқартирмоқда. Оффсайд бордек кўринмоқда.

60. Шомуродов майдон четида машғулотларни олиб бормоқда. Моуриньо эса ҳимоячи Диаварага кўрсатмалар бермоқда.

56. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўрни Рожер Ибанес боши билан кучли зарба йўллаб, дарвоза тўрига михлаб қўйди.

55. ЗАРБААААААА!!! Манай 100 фоизлик имкониятни йўққа чиқарди. Патрисиудан сейв!

52. "Рома" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

50. "Рома" ҳужумга ўтди. Винья рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринганди. Аммо бош ҳакам ҳеч нима йўқ деб ҳисоблади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. ЗАРБАААААААААА!!! Винья қанотдан тўпни оширди, Абрахам боши билан зарба йўллади, тўпни тўсин қайтарди. Иккинчи зарбани футболчи қайтарди, учинчиси эса бурчакка чиқариб юборилди. Шу орқали ҳакам ҳуштакни чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

Бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Ибанес қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Майоралга оширганди. Аммо тўп Борхага етиб бормади.

40. Жамоалар яна сокин ўйин кўрсата бошлашди. "Рома" тўпни рақибларига топшириб қўйган.

35. ЗАРБАААААА!! Манай Патрисиу билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Руи жамоасини голдан сақлаб қолди.

33. "Специя" ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни Смоллинг осонлик билан қайтариб юбора олди.

31. УХХХХХХ!!! Кристантенинг қанотдан оширган тўпини Абрахам чалқанча услубда зарба йўллашга уриниб кўрди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди.

28. Ўйин темпининг пастлигини инобатга олиб, вазиятлар бўлмаётганини сезиб турибсиз.

25. ЗАРБАААААААА!! Абрахамнинг пасидан кейин Виньянинг чиройли зарбасини Проведел чиройли қайтарди.

24. Кристанте Абрахамга ажойиб пас берганди. Аммо, англиялик форвард рақибини алдаб ўта олмади, пас ҳам ўхшамади ва тўпни йўқотди.

22. "Специя" ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни Смоллинг қайтарди. Зарбани эса Кумбулла.

18. "Рома" бурчак зарбасига эга бўлди. Мхитаряннинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

15. "Специя" футболчиси жароҳат олган кўринади. У майдонда ётиб олди.

13. УХХХХХХ!!! "Специя" посбони қўпол хатога йўл қўйди, Майораль эса тўпни олиб қўйишга улгурмади. Эрлик вазиятни бартараф қилди.

10. Ўйин темпи секинлашди.

6. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Бурчакдан узатилган тўпга Абрахам боши билан зарба йўллади. Смоллинг эса ҳаводаги тўпни дарвозага киритиб юборди!

4. "Рома" хавфли ҳужум уюштирди. Дарвозабон зарбани қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олимпико"га қаратамиз. Ушбу стадионда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома" "Специя"ни қабул қилади. Баҳс 00:45да старт олади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика