RU

Последние новости

00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди Новости

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳс "Милан" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтди.


Милан шаҳрининг "Сан Сиро" стадионида ўтказилган Италия А Сериясининг 21-тури марказий баҳсида "Наполи" "Милан"ни мағлубиятга учратди.

Ўйин тезкор голлар билан бошланди. "Наполи" учрашув дебютидаёқ тезлик билан икки маротаба Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 6-дақиқада Мертенснинг тўп узатмасидан сўнг Инсинье ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
"Милан" ҳали тўп ўтказиб юборганини тушуниб етмай кетидан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
Яна ўша тиниб-тинчимас Дрис Мертенснинг тўп узатмаси гол билан тугади. Бу сафар унинг узатмасидан Кальехон унумли фойдаланди.

"Милан" эса шундан сўнг ҳужумга зўр берди. Жамоа уюштирган кетма-кет ҳужумлар бесамар кетаверди. Аммо ўйиннинг 37-дақиқасида "Наполи" ҳимоясида қўпол хато кузатилди. Жоржиньонинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Куцка осонлик билан орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Жамоалар 1:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда устунлик "Милан" тарафида бўлган бўлсада, қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклашга улгуришмади.

Шу тариқа "Наполи" Милан сафаридан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жорий мавсумда "Наполи" ҳар иккала беллашувда ҳам рақибидан устун келди.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 1:2 (1:2, 0:0)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 6 Инсинье, 0:2 – 9 Кальехон, 1:2 – 37 Куцка.

Милан
– Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).

Наполи
– Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).

Огоҳлантиришлар
: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).


Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лоренцо Инсинье 8,6*


Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика