RU

Последние новости

08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  0 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  0 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”! Новости

А Серия. “Лацио”дан “супер камбэк”!

Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган “Торино” – “Лацио” баҳси голларга бой ўтди.

Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада римликлар ярим ҳимоячиси Андреас Перейра томонидан очилди. Кейин эса мезбонлар ҳимоячиси Бремер орадаги фарқни тиклади ва унинг голидан бироз ўтиб жамоадоши Андреа Белотти ўз номини таблога ёздирган ҳолда “Торино”ни олдинга олиб чиқди – 2:1.

2-тайм бошида. Сергей Милинкович-Савичнинг аниқ зарбаси туфайли мувозанат яна тикланди. 87-дақиқада Саша Лукич Пепе Рейнани ожиз қолдирди – 3:2. 

Сўнгра, катта саҳнага “Лацио” сафида захирадан ўйинга тушган футболчилар чиқишди. 90+5 дақиқада Чиро Иммобиле рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва кейин эса Фелипе Кейседо тўп киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 4:3!

Симоне Инзаги шогирдлари иродали ғалабадан сўнг, очколари сонини 10 тага етказган ҳолда 7-ўринга жойлашди. “Торино” эса 1 очко билан аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Торино – Лацио 3:4 (2:1, 1:3)

«Олимпико ди Торино»

Голлар: 0:1 – 15 Перейра, 1:1 – 19 Бремер, 2:1 – 25, пенальти Белотти, 2:2 – 48 Милинкович-Савич, 3:2 – 87 Лукич, 3:3 – 90, пенальти Иммобиле, 3:4 – 90 Кайседо.

Торино – Сиригу, Войнович, Бремер, Войвода (Синго, 70), Родригес, Ринкон, Мейте, Лукич, Линетти, Верди (Нкулу, 71), Белотти (Бонаццоли, 77).

Лацио – Рейна, Худт, Ачерби, Луис Фелипе, Габаррон, Перейра (Акпа-Акпро, 46), Фарес (Катальди, 81), Милинкович-Савич, Пароло (Лейва, 46), Корреа (Кайседо, 73), Мурики (Иммобиле, 56).

Огоҳлантиришлар: Перейра (44), Худт (86), Иммобиле (88), Нкулу (90), Ринкон (90), Кайседо (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика