RU

Последние новости

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  1 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

А Серия. "Лацио" сўнгги сонияларда гол уриб "Ювентус"дан очко тортиб олди Новости

А Серия. "Лацио" сўнгги сонияларда гол уриб "Ювентус"дан очко тортиб олди

Италия А Серияси 7-тур доирасидаги "Лацио" - "Ювентус" ўйини бўлиб ўтди.

"Лацио" - "Ювентус" 1:1

Гол: Криштиану Роналду (15) - Кайседо (90+5)

"Лацио": Рейна, Луис Фелипе, Ачебри, Раду, Марушич, Милинкович-Савич, Катальди, Луис Альберто, Фарес, Мурики, Корреа.

"Ювентус": Шесни, Демирал, Бонуччи, Данило, Куадрадо, Бентанкур, Рабьо, Фработта, Кулушевски, Мората, Роналду.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Лацио

Фелипе Кайседо - 90'

Серия А . Тур 7

08/11/2020, 16:30

1
:
1
Завершен

Ювентус

Криштиану Роналду - 15'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 0 зрителей

Главный судья: Davide Massa

45'
90'
45'  Данило Катальди
54'  Мохамед Фарес (Мануэль Лаццари)
54'  Штефан Раду (Уэсли Худт)
54'  Ведат Мурики (Фелипе Кайседо)
77'  Данило Катальди (Жан-Даниел Акпа-Акпро)
77'  Луис Альберто (Андреас Перейра)
78'  Жан-Даниел Акпа-Акпро
90'  Фелипе Кайседо
90'  Хоакин Корреа
15'  Криштиану Роналду
15'  Хуан Куадрадо
51'  Родриго Бентанкур
76'  Криштиану Роналду (Пауло Дибала)
76'  Деян Кулусевски (Уэстон Маккенни)
84'  Хуан Куадрадо
88'  Альваро Мората (Федерико Бернардески)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+5. ГОООООООЛ! Кайседо Корреанинг ажойиб пасидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва "Ювентус" дарвозасини ишғол қилди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

88. "Юве"да ўзгариш: Бернардески яхши ҳаракат қилган Моратанинг ўрнига майдонга тушди. 

84. Куадрадо рақибининг оёғига ўйнаб юборгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

81. Хавфли вазият! Марушич жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Шесни дарвозасига йўллади, аммо зарба мукаммал чиқмади.

79. Роналдунинг алмаштирилиши ҳақида: португалиялик футболчи дастлаб уни ўзгартиришларини кутмади, аммо унда жароҳат бордек кўринди.

78. Ҳозиргина майдонга тушган Акпа Акпро сариқ карточка олди.

77. "Лацио"да ҳам ўзгаришлар бўлди: Перейра - Альберто, Акпа Акпро - Катальди.

76. "Ювентус"да ўзгаришлар: Роналду Дибаланинг ўрнига, Маккени эса Кулушевскини алмаштирди.

74. Йўқ, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

73. Милинкович-Савич жарима майдончаси остонасида жарима тўпи ишлаб олди. "Лацио"да ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият.

69. Корреа қанотдан Демиралдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида зарба берди, аммо унинг зарбасини "Юве" ҳимоячилари бартараф этишди.

67. Ҳа, "Лацио" тўпга эгалик қилмоқда, аммо кескин ва хавфли ҳужумлар уюштира олмаяпти.

63. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик майдонга эгалари томонидан: 52% - 48%.

58. Мората қанотда очилиб бораётган Рабьони тўп билан таъминлади, аммо франциялик футболчининг зарбасини Рейна бартараф этди.

54. "Лацио"да ўзгаришлар: Лассари - Фарес, Хоэд - Раду, Кайседо - Мурики.

51. Родриго Бентанкур Луис Альбертони тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

49. Ҳозирча "Лацио" тўпга эгалик қилмоқда, "Ювентус" эса прессинг уюштирган ҳолда тўпни олиб қўйишга уринмоқда.. Римликлар эса хавфли вазият уюштиришга қийналишмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+2. Йўқ, Роналдунинг зарбасини Рейна қайтариб юборди. Ажойиб сейв.

45+1. Кулушевскини жарима майдончаси остонасида йиқитишди. Жарима зарбасини катта эҳтимол билан Роналду ижро этади.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

43. Роналдунинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси "штанга"га тегди, ҳисоб "Юве" учун ишончли кўринишни олиши мумкин эди. 

42. Устунликни римликлар қўлга олишган, аммо улар хавфли вазият уюштира олишмаяпти.

37. Роналду қарши ҳужум пайти жарима майдончаси ташқарисидан гол урмоқчи бўлди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

34. Йўқ, ҳаммаси жойида португалиялик футболчи ўйинни давом эттирмоқда.

32. Криштиану елкасидан жароҳат олганга ўхшамоқда.

31. Ҳа, ўйин бироз сокинлашиб қолди. Бирор бир жамоа ўйинда яққол устунлик қилмаяпти. 

26. Зарбалар бўйича устунлик "Лацио" тарафида, аммо аниқлик "Юве"да юқори: 4 (1) - 3 (3).

21. Хавфли вазият! Милинкович-Савич жарима майдончаси ичида Мурикига бош билан зарба берган эди, аммо "Лацио" ҳужумчиси бу вазиятда тўпга улгурмади.

19. "Лацио" ҳозирча катта куч билан олдинга ўтмаяпти, сабаби "Ювентус"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.

15. ГОООЛ! Роналду ҳисобни очди. Куадрадонинг ажойиб пасидан сўнг португалиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди.

11. Рабьо жарима майдончаси ташқарисидан Рейна дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо испаниялик посбони тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

8. Роналдудан биринчи уриниш муваффақиятсиз тугади. Рабьо португалиялик футболчига яхши пас берди, аммо Криштианунинг қийинчилик билан берган зарбасини Рейна қийинчиликсиз эгаллаб олди.

4. "Ювентус" голга яқин келди. Қанотдан узатилган тўпга Мората улгуролмай қолди.

2. "Лацио" дастлабки дақиқаларни ҳужумкорлик билан бошлади ва жуда ҳам хавфли вазият содир этди.

1. Ўйин бошланди!

- Ҳайрли кун. Барчангизни Италия А Серия 7-тур доирасидаги марказий ўйинга таклиф қиламиз ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика