А Серия. Июнь ойининг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди
13 июл 2020 20:24
Новости
А Серия. Июнь ойининг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди
Бергамонинг "Аталанта" клуби футболчиси Алехандро Гомес Италия чемпионатининг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бу ҳақида турнир матбуот хизмати маълум қилди.
"Аталанта" сардори ўтган ой давомида гол урмади, аммо у томонидан амалга оширилган 4 та голли узатма жамоага "Сассуоло", "Лацио" ва "Удинезе"ни мағлуб қилиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олиш учун ёрдам берди.
Маълумот учун, жорий мавсум барча турнирларда 40 та ўйин ўтказган аргентиналик футболчи 7 гол, 18 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Комментарии