RU

Последние новости

10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  8 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  12 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   9 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  9 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  34 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  3 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  11 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  3

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими? Новости

А Серия бошланмоқда! 1-турда фаворитларни осон учрашувлар кутиб турибдими?

Бугун Италия чемпионатининг янги мавсуми старт олади.

"Милан" - "Удинезе"

Амалдаги чемпион ўз титулини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилади, лекин ҳеч қандай йирик харидлар бўлмаганини таъкидлаш лозим. Катта эҳтимол билан Оливье Жиру 1-турни ўтказиб юборади, Тоналли ва Ибрагимович эса аниқ майдонга тушмайди. Шу сабабли, ҳужумнинг энг олдидан Анте Ребич ўрин олади. "Удинезе"да жароҳат туфайли фақат Бута ва Арслан ўйнашмайди. Бетунинг майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди, лекин форвард 2-таймда захирадан ўйнаш эҳтимоли бор.

Жамоалар охирги марта шу стадионда учрашиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Албатта, ҳозир "россонери" устунроқ. Италия чемпиони старт қанчалик муҳимлигини яхши тушунади, "Удинезе" эса "Милан" мавсумни ғалаба билан бошлашига қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.


"Лечче" - "Интер"

Очиғи, А Серияга қайтганидан кейин "Лечче"га осон бўлмайди. Дермакунинг жароҳати ҳам муаммони янада кучайтиради. "Жанубликлар" ҳужумда Стрефецца ёрдами билан Ди Франческо ва Сиссейга суянади. "Интер"га келсак, Брозович майдонга тушиши сўроқ остида, унинг ўрнига жамоанинг янги аъзоси Аслани ўйнаши мумкин. Шунингдек, Димарко тикланиб улгурмади, ён чизиқда Госенс ҳаракат қилса керак. Ҳужумда эса барчаси оддий ва осон, Лаутаро ҳамда Лукаку орадан бир йил ўтиб, яна бирга майдонга тушади.

Ўзаро учрашувларнинг охиргисида (2020 йил) жамоалар дуранг қайд этишган (1:1). Бу натижа сенсация бўлганди. Бундан ҳам қизиғи, ушбу рақиблар 2019 йил А Серия очилиш баҳсида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда "Интер" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Нима деб ўйлайсиз, тарих яна такрорланармикан?!


"Салернитана" - "Рома"

"Денгиз отлари" ўтган мавсум яхши финиш кўрсатиб, элитада қолишга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир уларга осон бўлмаслиги турган гап. Жароҳатлар вазиятни янада оғирлаштирди: Бохинен, Брдарич ва Ярошински ўйинни ўтказиб юборишади, Радованович майдонга тушиши эса сўроқ остида турибди. Аммо янги ўйинчи Ботхэйм А Серияда дебют қилади. "Рома" билан боғлиқ асосий интрига бу — янги келган футболчилар ва албатта, Пауло Дибаланинг дебютидир. Аргентиналик Абрахам билан бирга учрашувни стартдан бошлайди. Шунингдек, Неманья Матич ҳам асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда.

"Рома" ўтган сафар уйда "Салернитана"ни мағлуб этганди (2:1). Бу учрашувда ҳам "жалоросси" яққол фаворит. Жамоа дарҳол олдинга ўтиб олишга ҳаракат қилади. Қолаверса, ҳамма Дибаладан ёрқин дебют кутмоқда.


"Верона" - "Наполи"

Италия Кубогидаги мағлубият ва бир қатор етакчиларининг кетгани сабабли "Верона"ни оптимал формада деб бўлмайди. Қолаверса, кетиши мумкин бўлган Барак катта эҳтимол захира ўриндиғида қолади. Ҳужумда жамоанинг янги футболчиси Анри ўйнайди. У ўтган йили "Венеция" шарафини ҳимоя қилган. Симеоне майдонга тушмаслиги мумкин, чунки "Наполи" сафига ўтишга яқин турибди. "Партенопейлар"га келсак, стартда янги ўйинчилар Ким и Кварацхелия ҳаракатланади.

"Наполи" охирги баҳсда 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам "партенопейлар" ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқдек. Ҳозир "Верона"нинг ҳолати яхши эмас ва таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. "Наполи" бундан унумли фойдаланиб, ғалабага эришиши мумкин.


"Ювентус" - "Сассуоло"

"Ювентус"нинг бошланғич таркиби жуда катта жумбоқ. Жамоа ёзда жиддий ўзгаришларга қўл урди. Бошқа вариантлар бўлишига қарамай, Бремер, Фажиоли, Ди Мария ва Костич асосий таркибдан ўрин олиш эҳтимоли юқори. "Нероверди"нинг вазияти оғир: Дионизи кимдан умид қилиши ва кимлар клубдан кетиши ҳали ҳам аниқ эмас. Шу сабабли, Распадори асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин. Бу Сейдеда имконият бўлади деганидир. Яқинда "Интер"дан ўтган янги ўйинчи Пинамонти ўйинда иштирок этиши мумкин.

Бу жамоалар охирги марта ўзаро тўқнаш келганларида, "Ювентус" 2:1 ҳисоб билан зафар қучган. Умуман олганда, жамоа ҳозир ҳам фаворит. Клубда бўлган ўзгаришларга қарамай, "Ювентус" барибир чемпионатнинг йирик клуби бўлиб қолаверади. Меҳмонлар эса Кубокдаги баҳсдан келиб чиқсак, ҳали мавсумга тайёр бўлиб улгуришмаган.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика