RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

А Серия. "Рома" Болоньяда мағлубиятга учради, Шомуродов 38 дақиқа ўйнади Новости

А Серия. "Рома" Болоньяда мағлубиятга учради, Шомуродов 38 дақиқа ўйнади

Италия чемпионати 15-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Болонья – Рома 1:0 

«Ренато Далль'Ара»

Гол: Сванберг 35'

Болонья – Скорупски, Медель, Сумаоро, Теате, Хики, Сориано, Сванберг, Домингес, Ольсен, Арнаутович (Сансоне, 17), Барроу.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Винья, 73), Рожер, Верету, Диавара (Карлес Перес, 46), Мхитарян, Заньоло, Абрахам, Эль-Шаарави (Шомуродов, 52).

Огоҳлантиришлар: Сориано (39), Абрахам (45+1), Карлес Перес (59), Заньоло (72), Сансоне (90+2), Карсдорп (90+2).

Баҳс якунланди. "Рома" А Серия жорий мавсумидаги олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Виньянинг пасидан кейин Скорупски тўпни эгаллашга эришди.

90+2. Никола Сансоне ва Рик Карсдорп спорт принципларига зид ҳаракатлари учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Болонья"да 2 та алмаштириш: Барроу ўрнига Орсолини, Домингес ўрнига Виньято тушди. 

89. Генрих Мхитарян жарима зарбаси орқали пас узатди, бироқ дарвозабон тўпга эга чиқди.

88. Лукаш Скорупски вақтни чўзгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

86. Тэмми Абрахам пас қабул қилиб олиб, дарҳол зарба йўллади. Тўп чап устун томон борди, Лукаш Скорупски яна бир бор ўз маҳоратини намойиш қилди.

84. Генрих Мхитарян ҳужумга берилиб кетиб ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

82. Муса Барроунинг узатмасидан сўнг Брайан Кристанте тўпни узоқлаштирди.

80. "Болонья"да ўзгариш: Андрес Сков Ольсен ўрнига Лоренцо де Сильвестри майдонга тушди.

75. Зарбааа! Тэмми Абрахамнинг жаримадан берган зарбаси чап устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

74. Николас Домингес Заньолога нисбатан қоидани бузди. Римликлар қулай нуқтадан жарима зарбасини ижро қилишади.

73. "Рома"да алмаштириш: Манчини ўрнига Винья туширилди.

72. Николо Заньоло симуляция учун сариқ карточка билан жазоланди.

71. "Рома" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Абрахамнинг пасидан кейин Мхитарян дарвозани нишонга олди, бироқ Лукаш Скорупски ноқулай позицияда турганига қарамасдан, яхши сэйв намойиш қилди.

68. Зарбааа!  Мхитаряннинг дарвоза томон йўллаган фантастик зарбасини Лукаш Скорупски қайтара олди. Қойилмақом сэйв! 

66. Тэмми Абрахам Николо Заньолони тўп билан таъминлади, аммо ҳимоячилар вазиятга аралашиб, тўп йўлига ғов бўлишди.

64. "Рома"да ўзгариш: Жордан Верету ўрнига Брайан Кристанте ўйинга қўшилди.

62. Зарба!  Никола Сансоненинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

59. Карлес Перес тактик фолга қўл ургани боис огоҳлантирилди.

57. Рожер Ибаньес ичкарига пас узатди. Узатма яхши чиқди, аммо ҳимоячилар сергак туришгани туфайли тўпни узоқлаштиришга эришишди.

54. Жордан Веретунинг пасига рақиб ҳимоячилари биринчи бўлиб етиб боришди.

53. Элдор Шомуродовнинг ичкарига оширган узатмасидан сўнг Лукаш Скорупски тўпни эгаллаб олди.

52. "Рома"да ўзгариш: жароҳатланган Эль-Шаарави ўрнига Элдор Шомуродов ўйинни давом эттиради.

50. Андреас Сков Ольсен бурчак зарбасини амалга оширди, аммо  шерикларидан ҳеч кимни тополмади. 

48. Николо Заньоло яхши пасна қабул қилиб, зарба йўллади, бироқ ҳимоячи унинг йўлига пешвоз чиқди.

46. "Рома"да алмаштириш: Диавара ўрнига Карлес Перес майдонга тушди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. Тэмми Абрахам Сванбергга нисбатан жуда қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.

45+1. Муса Барроу (Болонья) подает угловой, который отбивается обороной.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

43. Зарба!  Стефан Эль-Шааравининг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

41. Маттиас Сванберг ичкарига пас узатди, бироқ ҳимоя чизиғи вакиллари ишончли ўйнаб, хавфни бартараф қилишди.

39. Роберто Сориано Мхитарянга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

37. "Болонья" қисқа паслар орқали томошабоп ўйин намойиш этмоқда.

35. ГООООООООООООЛ! Маттиас Сванбергнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:0!  

33. Лукаш Скорупскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

32. Жордан Верету бурчак зарбасидан тўпни ичкарига оширди, аммо Лукаш Скорупски ишончли тарзда дарвозадан чиқиб келиб, тўпни илиб олди.

30. Стефан Эль-Шаарави қулай вазиятга эга чиқди. Унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

28. Муса Барроу қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо офсайдда қолди.

25. Маттиас Сванберг жарима зарбаси орқали жуда муваффақиятсиз тўп оширишни амалга оширди. Тўп майдонни тарк этди.

23. Жордан Верету Сванбергга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

21. Андреас Сков Ольсен ичкарига пас узатди, бироқ узатма тўсиб қўйилди.

19. Зарбаааа!  Рик Карсдорпнинг ажойиб узатмасидан кейин Абрахам бош билан зарба берди, тўп ўнг устун олдидан ўтиб кетди.

17. "Болонья"да ўзгариш: жароҳатланган Арнаутович ўрнига Сансоне туширилди.

16. Марко Арнаутович майдонда ётган ҳолда тиббий ёрдамга муҳтожлигини билдирмоқда.

14. Жордан Верету жарима зарбаси орқали яхши узатмани ҳосил қила олмади. Тўп майдонни тарк этди.

12. Руй Патрисиу ўйинни ўқий олиш қобилиятини кўрсатди ва Андреас Сков Ольсен тўпни эгаллай олмади.

9. Муса Барроу ўрта масофадан зарба йўллади. Ру Патрисиу ҳаммасига тайёр эди ва бурчак томон келган тўпни қайтарди.

8. Амаду Диавара Роберто Сорианога нисбатан "подкат" ишлатди. Ҳакам футболчи тўпга ўйнамади деб топди.

5. Николо Заньоло Тэмми Абрахамни тўп билан таъминлашни истади, аммо ҳужумчи бунинг уддасидан чиқмади.

4. Генрих Мхитарян шериги – Рик Карсдорпга пас берди, аммо узатма жуда омадсиз чиқди. "Болонья" тўпни "аут"дан ўйинга киритади. 

2. "Рома" тўпни ўзида сақлаб турибди ва рақиб хатосини кутмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика