RU

Последние новости

09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  0 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  7 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  22 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   17 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  57 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа" Новости

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи Яман – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни иштирок этди.

Бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирар экан Яман бош мураббийи қуйидагиларни таъкидлади:

“Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага бизга қийин бўлади”.

“Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Бахрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз”.

“Ўзбекистон терма жамоасида қайсидир футболчини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки Ўзбекистон биринчи навбатда тартибли жамоавий ўйинга эга бўлган терма жамоадир. Биз эртанги ўйинда қайсидир футболчига кўпроқ эътибор қаратмаймиз”.

“Бизнинг гуруҳ ушбу саралаш босқичидаги гуруҳлар ичида энг қийинидир. Аммо бу қуръа натижаси. Бундан нолий олмаймиз. Футбол шунақа”.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика