RU

Последние новости

02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  211 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  4 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли" Новости

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли"

Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Сардор Рашидов иштирок этди.

"Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Бизга Тошкентда бизга етарлича қаршилик кўрсатган жамоа рақиблик қилади. Яман ўтган турда Филиппин меҳмони бўлиб ғалабага эриша олди. Биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўришимиз керак, сабаби бу босқичда осон ўйинлар бўлмайди", - дейди Бабаян.

"Яман терма жамоасининг Филиппинга қарши ўйинини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар жуда яхши ўйнашди. Худо хоҳласа, эртага биз ғалаба қозонамиз", - дейди Рашидов.

- Жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Таркибда йўқотишлар борми?

- Шукурки таркибимиздаги барча соғ-саломат ва ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Имокниятларга келсак, тўғри бизнинг жамоа рақибдан устунроқ. Лекин Яман таркибида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Яман Филиппинда ғалабага эришди.

- Сардор, сиз жамоанинг етакчи тўпурарларидан бирисиз, охирги ўйинларда кўплаб гол урдингиз. Лекин Яманга гол ура олмадингиз. Буни қандай изоҳлайсиз.

Сардор Рашидов: - Футбол аввало жамоавий ўйин. Гол уришим ёки урмаслигим катта аҳамиятга эга эмас, асосийси ғалабага эришиш. Яман ҳимоячилари у қадар кучли эмас, Тошкентдаги ўйинда жамоам ғалаба қозонди, энг асосийси шу.


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика