RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Марсел"ни мағлубиятга учратди. "Ювентус" "Бенфика"дан устун келди ва бошқа натижалар  9 03:00ЕЧЛ. ​"Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди  48 00:50ЕЧЛ. "Галатасарой" ва "Атлетико" дуранг қайд этишди. "Қорабоғ" эса "Айнтрахт" устидан иродали ғалабага эришди  6 00:45Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда "Дамак" устидан ғалаба қозонди. Роналду 960-голни урди!  2 23:58Янги ташкил этилган "Ғазалкент" клуби пресс тур ташкил қилди  0 23:38"Челси"нинг уч асосий футболчиси клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида  1 23:12Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"  2 22:47"Манчестер Сити"нинг етакчи футболчилари ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг, Норвегияга борган мухлисларининг ҳаражатларини қоплаб беришга қарор қилишди  7 22:16Ла Лигада январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. "Барселона" ва "Реал"дан ҳеч ким йўқ  2 21:26"Ғазалкент" футбол клуби пресс тур ташкил этди   1 20:45"Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида ҳужжатли сериал суратга олинади  5 20:20"Насаф" назорат учрашувида Сербия клубига мағлуб бўлди  4 19:51Уэйн Руни: "2008 йилги "МЮ ҳозирги "Арсенал"ни тор-мор келтирган бўларди"  20 19:07Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди  40 18:57"Эвертон" учун катта йўқотиш: Жек Грилиш 3 ойга сафдан чиқди  2

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам? Новости

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам?

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Яман - Ўзбекистон учрашувини уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 13та ўйинда ишлаган. Шундан 5тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги биттагина учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишган.

Ал Ҳилоли "Насаф" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Ўшанда 2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи илк турида "аждарлар" Қаршида Эроннинг "Тракторсози" клубини қабул қилишган ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришишган.



2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Қатарда "Лаҳвия" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.



2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни 20:30да бошланади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика