RU

Последние новости

02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  195 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  4 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган" Новости

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади. КХДР - Ўзбекистон учрашувдан сўнг жуда катта вақт ўтди. Бу ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз мана шу тайёргарликни яхши бўлганини исботлаш учун Ўзбекистонга келдик", - дейди КХДР бош мураббийи Ким Чанг Бок.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўргандингиз? Баҳрайн ва Филиппинга қарши ўйинларнинг видеоларини кўрдингизми?

- Ўзбекистоннинг КХДРга қарши ўйинидан сўнг терма жамоаингиз таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Жамоага 15, 16, 19-рақамли футболчилар келиб қўшилишди. КХДРдаги баҳсда асосан фахрий футболчилар ўйнаганди. Баҳрайн ва Филиппинга қарши учрашувларда эса кўплаб ёшлар ўйнаганини кўрдим. Уларнинг кучлари 90 дақиқага етмоқда. Бу шахсий фикрим. 

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

- Терма жамоанинг кучли ва кучиз томонларини айтмаган бўлардим. Аввалги жамоада урғу кўпроқ майдоннинг марказига бериларди. Ҳозир эса тезкор ҳаракат қилиб ҳужумга ўтишга уринмоқда. Жамоада бош мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгаргани аниқ. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг устунлиги мухлисларда бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келиши мумкин. Агар бунга қарши чора топа олсак яхши натижага эриша оламиз.

- Нима учун КХДР табиий майдонларга эга бўла туриб ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини сунъий майдонларда ўтказмоқда. Бу рақибларга қарши ўзига хос тактиками?

Бу саволга КХДР халқаро муносабатлар бўйича мутахассис жаноб Че жавоб берди: Бизнинг иқлимга табиий майса тўғри келмайди. Тўғри бизда табиий майдонлар бор, аммо бу стадионлар ФИФА томонидан қабул қилинмайди. Бу сунъий майдон ФИФА томонидан расман қабул қилинган. Шу сабабли ҳам рақибларни Пьёнгянгдаги ўйингоҳда қабул қилаяпмиз.

- Эртага КХДРни дуранг қониқтирадими?

- Агарда биз эртага дурангга эриша олсак техник томондан қониқарли натижа бўлади. Сабаби уйда Ўзбекистонни мағлуб этганмиз, сафарда эса дуранг. Бу техник томонлама бизга устунлик беради.

- Жаноб мураббий, сиз ўз мураббий фаолиятингизда янгиликлардан фойдаланиб турасизми ёки одатий материаллардан фойдаланасизми?

- Рақибларни ўрганиш борасида янги технологиялар бўйича футбол Федерациясида шундай бўлим бор. Асосан видеоматериаллар орқали рақибларни ўрганамиз. Мураббий ўйинларни кўриб ўзи тактика тузиб чиқади. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика