RU

Последние новости

00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  0 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  1 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  5 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  23 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2

Олий лиганинг барча снайперлари Новости


Ўзбекистон чемпионати тарихида энг кўп тўпурар футболчиларни "Нефтчи" жамоаси тақдим этган. "Нефтчи" футболчилари жами олти маротаба энг янги тўпурар совринини қўлга киритган. Бу борада иккинчи поғона "Бунёдкор" жамоасига тегишли. "Қалдирғочлар"дан беш нафар футболчи йилнинг энг яхши "снайпери" бўлишга муваффақ бўлишган.
Олий лиганинг дастлабки "Олтин бутса"сини "Пахтакор" аъзоси Валерий Кечинов ўзиники қилиб олган. 1992 йилги мавсумда Кечинов рақиблари дарвозасига 24 маротаба тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган.
Олий лигада жами тўрт нафар легионер футболчилар тўпурар бўлашган. Булар Ривалдо, Милош Трифунович, Олександр Пишур ва Артур Геворкян.
Олий лига тарихида Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиев 2010 йили 13тадан гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида етакчиликни бўлиб олишган. Бу кўрсаткич чемпионатдаги энг паст натижа ҳисобланади. Жафар Ирисметов эса 2000 йилда 45та гол уриб чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган ва бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатган.

Бу йилги мавсумда ким тўпурар бўлади? Бу саволга яна учта турдан сўнг жавобни оламиз. Ҳозир бу борада "Қизилқум" ва "пахтакор" ҳужумчилари Баҳриддин Ваҳобов ва Игорь Сергеев ўзаро рақобатлашишмоқда.
Ҳозирга қадар Ваҳобов ҳисобида 21та гол мавжуд, Игорь Сергеев ҳисобида эса 20та гол бор. Бу борада ҳам кураш сўнгги тургача давом этиши аниқ.

Ўзбекистон чемпионатининг тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол
1993 - Рустам Дурмонов ("Нефтчи")  24 та гол
1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол
1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол
1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол
1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол
1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол
1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол
2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол
2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол
2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол
2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол
2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол
2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол
2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол
2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол
2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол
2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол
2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол
2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол
2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол
2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол
2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика