RU

Последние новости

00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  0 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  1 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  5 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  23 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман" Новости

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

"Қизилқум" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин бўлди, бундай майдонда ўйнаш жуда қийин бўлди. "Қизилқум" ўз майдонида мухлислари олдида ўйнади. Ҳаққоний тарзда ғалабага эришдик. Бугун "Локомотив"нинг сафардаги ўйинлари орасида энг ёмон майдонда ўйнадик. Бироқ улар ҳам шу майдонда ўйнашди, биз ҳам шу майдонда ўйнадик, - дейди "Локомотив" ҳужумчиси.

Бу сафарги голни бошқача нишонладим? Мавсум охирлаб бормоқда, ҳар бир гол жуда муҳим, шу боис голдан қувониб кетдим шекилли (кулади).

Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Барчаси мураббийга боғлиқ, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтириши мумкин. Лекин ҳар доим 90 дақиқа ўйнашга кучим етади. "Алания" сафида ҳар 3 кунда ўйин ўтказардик.

Чемпионлик учун имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз, олдимизда турган 3та ўйинда ютишимиз керак. Кейин мусобақа жадвалига қараймиз.

"Пахтакор" сафида чемпион бўлганман. Лекин у пайтда ҳали ёш бўлганим учунми Агамуродов мени кўпинча захирадан майдонга туширарди. Майдонга тушардим ва гол урадим. Таркибимизда Анвар Солиев, Александр Крохмаль ва Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар бор эди.

Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агар чемпион бўлсак жуда хурсанд бўламан", - дейди Марат Бикмаев.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика