U-16 Осиё чемпионатида Непал ўрнига Қирғизистон қатнашади
28 окт 2015 09:30
Новости
U-16 Осиё чемпионатида Непал ўрнига Қирғизистон қатнашади
Кейинги йил Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Унда Қирғизистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам қатнашадиган бўлди. Гап шундаки Непал ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Маниш Карки МРТ тестдан ўта олмаган. Яъни унинг ёши кичрайтирилгани маълум бўлган. Шу тариқа Непалга саралаш ўйинлари учун 0:3 ҳисобидаги техник мағлубиятлар ёзилди. Ўша гуруҳда Уммон ҳам Осиё чемпионатига чиққанди, унга қўшилиб Қирғизистон ўсмирлари ҳам қитъа биринчилигига йўл олди.
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган жамоалар рўйхати:
Япония, Жанубий Корея, КХДР, Саудия Арабистони, Эрон, Таиланд, Ироқ, Уммон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, БАА, Вьетнам, Қувайт, Австралия, Малайзия, Қирғизистон.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии