RU

Последние новости

19:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  4 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  3 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  14 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  3 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  16 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида Новости

Интервью. Омар Момани Балотелли, Ўзбекистон ва бошқалар ҳақида

Машҳур карикатурачи рассом Омар Моманининг championat.asia сайтига берган эксклюзив интервьюси!

-Нима учун Балотеллини доимо чўчқа билан бирга чизасиз? Бу кўп мухлислар учун қизиқ...

Балотелли уйида ҳақиқатдан ҳам чўчқа боқади. Унинг номи Супер. Мен уни расмларини айнан ўша чўчқаси билан бирга чизиб кўрдим. Қарасам, ушбу комбинация муваффақиятли чиқди. Шундан сўнг Балотелли ҳақидаги суратларимга унинг чўчқасини ҳам қўшиб чизишни бошладим.


-Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги мамлакатлардан бири ва ўз вақтида Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган. Пойтахти эса Тошкент шаҳри.

-Ўзбек футболи ҳақидачи, нималарни биласиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдаги кучли ва қийин рақиблардан бири. Терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Бироқ, улар исталган рақибга бошоғриқ бўладилар.
Шунингдек, улар Осиё Кубоги ўйинларида ҳам мувваффақиятли иштирок этадилар.
Терма жамоа футболчиларидан Россияда фаолият олиб бораётган Виталий Денисовни ҳам биламан.

-Нима учун Осиё футболи, ҳусусан Осиё Чемпионлар Лигаси ҳақида суратлар чизмайсиз?

Менинг goal.com билан лойиҳам асосан Европа мамлакатлари лигасига қаратилган. Бироқ,  бошқа қитъалар футболи ҳақида ҳам турли суратлар чизишни мақсад қилиб қўйганман.

-Севимли жамоангиз қайси?

Италиянинг “Милан” клуби.


-Ҳозирги кунда дунёнинг энг машҳур карикатурачисисиз. Бунда goal.com сайтининг ўрни катта. Сизни карикатура оламидаги Месси деб тасаввур қиладиган бўлсак, кимни Роналду деб ҳисоблайсиз?

Ушбу сайт менинг суратларимни дунё бўйлаб ёйилишида катта роль ўйнади. Лекин, мен ўзимни ушбу соҳанинг Мессиси дея олмайман. Менга Рикардо Мацолли, Руди Гундерсен, Марко Зиас, 442oons ва бошқаларнинг ҳам суратлари ёқади.


-Иордания терма жамоасининг ўйинларини кўриб турасизми? Агар кўрсангиз, уларнинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинларини кўрганмисиз?

Иорданиянинг барча ўйинларини кўраман. Шунингдек, жамоанинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинларини ҳам кузатганман.

(Рассомнинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иордания - Ўзбекистон тўқнашувига атаб чизган сурати. "Пахтакор"да чироқлар ўчиб қолгани ёдингиздами?)


-Ўзбек футболи мухлисларига тилакларингиз...

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогида ғалаба қозонишни ва Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларидаги омадли иштирокни тилайман. Уларга чин қалбимдан омад тилайман!



Жавобларингиз учун раҳмат!

Интервьюнинг рус тилидаги кўриниши

Интервьюнинг инглиз тилидаги кўриниши


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика