RU

Последние новости

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланмоқда  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  2 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  4 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  6

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади

Темур Олимхўжаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Хитойда ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўсмирларимиз Хитойда дастлаб Мўғулистон U-16 терма жамоасига қарши учрашувда 12:0 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи беллашув Хитой U-17 терма жамоаси билан ўтказилиб, унда жамоамиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хитой ушбу баҳсда бир ёш катта футболчилардан иборат терма жамоаси билан ҳаракат қилди.

Хитойдаги йиғин ва кейинги режалар хусусида Олимхўжаев қуйидагича таъкидлади:

- Хитойдаги йиғин биз учун фойдали бўлди. Аксарият футболчилар ёзги дам олишдан қайтишгани сабабли жисмоний ҳолатларини яхшилаш устида ишладик. Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хитойликлар шогирдларимдан каттароқ бўлишса-да, ўйин бўйича улардан деярли қолишмадик. Вазиятлардан фойданала олмаслик панд берди. Йиғин мобайнида хатоларимизни аниқлаб, тегишли хулосалар чиқардик. Навбатдаги йиғинларда шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

25 август куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. 31 август куни Қатарга йўл олиб, 2 ва 4 сентябрь кунлари Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши 2 назорат баҳсида майдонга тушамиз. Кейин эса Фаластинда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этамиз. Ҳозирча тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-20 сентябрь кунлари Фаластинда ўтадиган саралаш беллашувларида Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман термаларига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика