RU

Последние новости

16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  8 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  9 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Амриддин Сайдалиевни ёд этиб Новости

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Амриддин Сайдалиевни ёд этиб

Бугун 9 май – Хотира ва қардрлаш куни. Шу муносабат билан футболдаги фаолиятимга катта таъсир кўрсатган ҳурматли кишилардан бири Амриддин Сайдалиевни ёд олишни жоиз деб топдим.
Касбилик Амриддин акани кўпчилик яхши танир, Қашқадарё футболида ишлаётган борки у кишини ҳурмат қиларди. Агар
Амриддин ака орамизда бўлганида шу йилнинг 12 апрель куни 48 ёшни қарши олган бўларди. Аммо бевақт ўлим у кишини ҳаётдан эрта олиб кетди.

Амриддин Сайдалиев билан илк бор қачон кўришганим унчалик эсимда йўқ. Адашмасам, Муборакда 2-лига баҳси бўлиб ўтаётганди. Амриддин ака Касби болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори эмасми, у киши ҳам футбол кўргани келган экан. Гап-гап билан бўлиб тезда танишиб олдик. Озгина суҳбатлашгач, у кишининг футбол борасида катта билимга эгалигига амин бўлдим. Ҳам футбол кўрдик, ҳам мириқиб суҳбатлашдик.

Шу-шу танишиб олдик. Кейинчалик Амриддин Сайдалиев билан кўп марта кўришиб гаплашдим. Гоҳ юзма-юз, гоҳ телефонда. Воҳа футболига оид бирор нимани билмоқчи бўлсам, дарҳол Амриддин акага қўнғироқ қилар, у кишидан билмоқчи бўлганларимни сўраб олардим. Амриддин ака сўзамол, гапга чечан ҳамда ҳазил-мутойибага уста одам эди. Афсус, шундай истарали киши энди орамизда йўқ. Ҳаёт у кишини анча эрта орамиздан олиб кетди.

Амриддин Сайдалиев 1966 йилда туғилган. 1983 йил Касби тумани Қоратепа қишлоғидаги 27-сонли ўрта мактабни тамомлади. 1984-86 йилларда ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, 1986 йилдан ЎзГИПРОЗЕМ лойиҳа институтида катта техник бўлиб ишлай бошлади, шунингдек Тошкент юридик институти ёнида жойлашган рус адабий тилини ўрганиш курсида таҳсил олди.

Футболчилик фаолияти давомида “Мебельчи” (Янгийўл), “Локомотив” (Қарши), “Динамо” (Қарши), “Шелковек” (Қарши), “Геолог” (Қарши), “Заря” (Касби), “Ёшлик” (Навбаҳор) жамоаларида тўп тепди. Кейинчалик эса ҳакамлик соҳаси билан шуғулланиб, 1989 йилдан то 2010 йилгача Ўзбекистон чемпионатининг олий ва биринчи лига, шунингдек иккинчи лига ўйинларида ҳакамлик, назоратчилик қилди.

2009 йилдан бошлаб эса Касби туманида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол мактабида директор лавозимида ишлади. Амриддин ака нафақат катталар футболи, балки болалар ва аёллар футболини ҳам диққат билан кузатиб борар, футболнинг барча соҳаларини ривожлантиришга эътибор берарди. Шунинг учун бўлса керак, Касбидан бир қатор таниқли футболчилар етишиб чиқди. Жумладан, Санжар Қувватов, Зоҳир Қўзибоев, Баҳодир Муртазоев, қизлардан Гўзал Мухутдинова, Юлдуз Шодиева, Фазилат Баҳромова каби футболчиларнинг етишиб чиқишида Амриддин Сайдалиевнинг хизмати катта.

Амриддин ака машҳур ҳофизимиз Шерали Жўраевнинг ашаддий ихлосманди эди. Ҳофизнинг деярли барча қўшиқларини ёд билар, баъзан хиргойи қилиб ҳам турарди. Эсимда, бир гал Тошкентдан Қаршига Амриддин аканинг машинасида бирга кетгандик. У кишининг ўғли Нуриддин рулда, Амриддин ака унинг ёнида, мен эса орқа ўриндиқда то Қаршигача мириқиб суҳбатлашиб кетганмиз. Дарвоқе, Нуриддин бугунги кунда ота касбини давом эттиришга ҳаракат қилмоқда.

У ҳозирда Касбидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида методист сифатида ишлаш билан бирга Касби тумани футбол федерацияси бошлиғи ҳисобланади. Бугунги кунда мактабда 15га яқин мураббий 350 нафардан зиёд футболчига футболнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. Ўтган ҳафта туманда Амриддин аканинг хотирасига бағишлаб 16та жамоа иштирокида хотира турнири ўтказилди, марҳумнинг эзгу ишлари ёд этилди.

Амриддин Сайдалиев ўзбек футболи фидойиларидан бири эди. Шахсан мен у кишини теран фикрли, билимдон, футболни чуқур биладиган шахс сифатида билар ва ҳурмат қилардим. Амриддин аканинг охирати обод бўлсин, у кишининг хотираси ҳар доим қалбларда сақланажак. Ўғли Нуриддин эса келажакда яхши бир инсон ва оила бошлиғи бўлишига тилакдошмиз.

Суратга изоҳ: ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов (чапда) Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Амриддин Сайдалиевни туманда амалга оширган ишлари учун муборакбод этмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика