RU

Последние новости

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  2 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

“Насаф”- “Машъал”: ўзаро ўйинлар Новости

“Насаф”- “Машъал”: ўзаро ўйинлар

Биринчи давранинг сўнгги турида воҳанинг икки жамоаси – “Насаф” ва “Машъал” ўзаро ҳисоб китоб қилишади.

Умуман ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, “воҳа дерби”си мақомини олган мазкур қарама-қаршилик ҳар доим мухлислар диққат марказида бўлиб келган.

 “Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихига кўз ташласак, ўтказилган 24 та ўйиннинг 12 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 6 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 41-25.
Қаршиликлар охирги марта Муборакдан 2005 йили ғалаба билан қайтишган (2:0). Ўшанда айни пайтда “Насаф” ўринбосарларини бошқараётган Зафар Холмуродовнинг “дубл”и “Насаф”га уч очко келтирган эди. Умуман ушбу “дерби”да “Насаф” футболчилари томонидан киритилган 33 та голнинг саккизтасига Холмуродов муаллифлик қилган. “Машъал” эса 2007 ва 2008 йилги мавсумда Қаршидан ғалаба билан қайтган.

 “Насаф” - “Машъал”  учрашувида энг йирик ҳисоб 2007 йилда қайд этилган. Ўшанда мубораклилар 4:1 ҳисобида ғолиб чиқишган. 2004 йилги айнан Муборакда ўтган ўйинда дарвозаларга 7 та гол киритилган (4:3).

Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган. Жорий мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган баҳсда, жамоамизнинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян уч марта “Машъал” дарвоазсини аниқ нишонга олишга эришди.
Қизиқарли статистикага назар ташласак, жамоалар таркибида тўп сурган икки футболчи Зафар Холмуродов ва Жасур Бобоев “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.

2004 йили Жасур Бобоев “Машъал” сафида ҳаракат қилиб “Насаф” дарвозасини икки марта ишғол этган бўлса, 2009 йилда эса у қаршиликлар сафида “Машъал”дарвозасига гол уришнинг уддасидан чиққан эди.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба  қайд этилган ҳисоб бу: 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.
Айни пайда “Насаф” футболчилари 29 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида бораётган бораётган бўлишса, “Машъал” футболчилари Олий лигада сўнгги уч турда кетма-кет имкониятни бой бериб, жадвалнинг 10-поғонасини эгаллаб туришибди.


Ўзаро ўйинлар:

2002 йил 20 апрель

«Машъал» - «Насаф» - 0:2

Голлар
: Нўъмон Ҳасанов 20, Ойбек Усмонхўжаев 72.

 

2002 йил 26 октябрь

«Насаф» - «Машъал» - 2:0

Голлар
: Вали Келдиев 23, Ботир Қораев 49.


2003 йил 27 апрель

«Машъал» - «Насаф» - 0:0


2003 йил 27 сентябрь

«Насаф» - «Машъал» - 3:1


 

2004 йил 4 март

«Насаф» - «Машъал» - 3:1

Голлар
: Зафар Холмуродов 16, 31 – Қудрат Мадаминов 20.

 

2004 йил 20 ноябрь

«Машъал» - «Насаф» - 4:3

Голлар
: Рустам Қодиров 51, Жасур Бобоев 73, 74 – Зафар Холмуродов 45, 84, 89 пен.

 

 2005 йил 27 июнь

«Машъал» - «Насаф» - 0:2

Голлар
: Зафар Холмуродов 77, 84.


2005 йил 10 август

«Насаф» - «Машъал» - 1:0

Гол
: Ботир Қораев 3 пен.
 

2006 йил 24 июнь

«Машъал» - «Насаф» - 1:1

Голлар
: Ботир Қодирқулов 4 – Даврон Файзиев 75.

 
2006 йил 28 июнь

«Насаф» - «Машъал» - 3:1

Голлар
: Илёс Қурбонов 13, Константин Боев 26, 82 – Виктор Клишин 70.

 

2007 йил 21 апрель

«Насаф» - «Машъал» - 0:1

Гол
: Ботир Қодирқулов 19.
 

2007 йил 1 ноябрь

«Машъал» - «Насаф» - 4:1

Голлар
: Виктор Клишин 5, 32, 49 – Рўзиқул Бердиев 66.

 

2008 йил 5 апрель

«Машъал» - «Насаф» - 2:1

Голлар
: Рустам Қодиров 90 – Ярослав Крушельницкий 15 (автогол), Зафар Холмуродов 67.


2008 йил 8 ноябрь

«Насаф» - «Машъал» - 2:3

Голлар
: Баҳодир Муртазоев 28, Шербек Йўлдошев 83 – Илҳом Шомуродов 12, Виктор Клишин 36, Рустам Қодиров 59.


2009 йил 20 июнь

«Машъал» - «Насаф» - 1:1

Голлар
: Зафар Холмуродов 64 – Камолиддин Мурзоев 60.

 
2009 йил 19 август

«Насаф» - «Машъал» - 2:0

Голлар
: Баҳодир Пардаев 51 пен., Жасур Бобоев 61.

 

2010 йил 21 май

«Насаф» - «Машъал» - 3:1

 

2010 йил 21 август

«Машъал» - «Насаф» - 1:0

Гол
: Риндюк 86.

 

2011 йил 15 май

«Насаф» - «Машъал» - 2:0

Голлар
: 1:0 - Артур Геворкян, 45+2, 2:0 – Носир Отақўзиев, 56

 

2011 йил 9 сентябрь

“Машъал” – “Насаф” - 1:1 (0:1)

Голлар
: 0:1 - Тўраев Лутфулла, 44, 1:1 - Петкович Игорь, 54

 
2012 йил 26 апрель

“Машъал” –“Насаф” – 0:0

2012 йил 27 сентябрь

“Насаф” – “Машъал” 3:0

Голлар
: К.Тўраев (41), А.Петрович (46), В.Шишелов (72)

 

2014 йил 14 июнь

“Насаф” – “Машъал” 4:2

Голлар
: Алишер Юсупов (28), Артур Геворкян (32,54,58) – Мўйдин Мамазулунов (42), Жаҳонгир Абдумўминов (45).

 

2014 йил 2 ноябрь

“Машъал” – “Насаф” 1:1

Голлар
: М.Ғофуров (90+1) – А.Геворкян (86, пеналтидан).

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика