RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  101 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  848 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

"Сўғдиёна" янги стадионда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Новости

"Сўғдиёна" янги стадионда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 2:1
26 июнь 2015. Жиззах. “Жиззах” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Нодирбек Қўзибоев 30, - 0:1. Суҳроб Қобилов, 32 пенальти, - 1:1. Акмал Абдураҳмонов 39, - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Илья Ильин, 19. Музаффар Музаффаров, 36.

“Сўғдиёна”: 31. Михаил Спиридонов, 2.Дилмурод Икромов, 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов, 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов, 8.Суҳроб Қобилов (24.Асилжон Бегимқулов, 86), 17.Музаффар Музаффаров, 20.Вусол Магеррамов (23.Бобур Қосимов, 69), 21.Акмал Абдураҳмонов (9.Анвар Ражабов, 75), 22.Сайдулло Раҳматов.

Захира: 1.Михаил Наумов, 10.Жасурбек Ҳакимов, 11.Нодир Ибрагимов, 28.Санжар Риҳсибоев.

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акрамов (28.Алексей Николаев, 51), 8.Нодирбек Қўзибоев (17.Азиз Тўхтабоев, 88), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамаджонов, 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан (23.Фурқат Ҳасанбоев, 58).

Захира: 1.Руслан Матниёзов, 15.Маъруф Зокиржонов, 19.Владимир Аргун, 20.Хуршид Мухторов,


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ



Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!


90+3. Учрашув яакунланди. Шу тариқа жиззахликлар янги стадиондаги илк учрашувида ғалаба қозонди.


90+2. Бегимқуловнинг таҳминан 35 метрлардан берган зарбасидан сўнг Ашуров тўпни ҳотиржам тарзда ушлаб олди. 


90+1. Мухлислар қолган дақиқаларни катта ҳаяжон остида ўтказмоқда.


90. Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


88. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Нодирбек Қўзибоев ўрнига Азиз Тўхтабоев тушди.


86. Ўзгариш. "Сўғдиёна".  Суҳроб Қобилов ўрнига Асилжон Бегимқулов тушди.



82. Бобур Қосимов ўнг қанотдан тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.



78. Собир Ҳамидов яна чап қанотдан қочиб кетди.  Деярли бирга-бир вазиятда у дарвоза томон зарба йўллади. Ашуров тўпни қайтаришга эришди.



77. Эминов собиқ жамоаси бўлмиш "Сўғдиёна"га қарши ўйинда гол уриш учун астойдил харакат қилмоқда. Аммо уни қўллаб-қувватлайдиган шерик топилмаяпти ҳозирча. 



76. Музаффаров марказдан тўпни чап қанотга узатган холда, Раҳматовни олдинга чорлади. Сайдулло эса тўпни Ражабовга оширди. Анварнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 


75. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Акмал Абдураҳмонов ўрнига Анвар Ражабов тушди.


73. Хавфли вазияяяяттт! Сардор Эминов чап қанотдан тўпни эгаллаб олиб, уни аввалига Усмоновга оширди. Дониёр эса Орифга, Мамаджонов жарима майдони ичида дарҳол тўпни Эминовни ўзига узатди. Сардорнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 



71. Яна Акмал Абдураҳмонов рақиб ҳимоячиларини саросимага солди. Жарима майдони ичида тўп билан харакатланаётганида Илья Ильин унга жиддий қаршилик кўрсатди. Абдураҳмонов тўпни Рашидовга узатди. Санжарнинг зарбаси ноаниқ!


69. Ўзгариш. Вусол Магеррамов ўрнига Бобур Қосимов тушди.


68. Ҳа, азиз мухлислар бугунги ўйинни ҳам "Сўғдиёна" ўз шифокорисиз ўтказмоқда. Футболчиларга тиббий ёрдам яна меҳмонлардан бўлмоқда.


Стадионда 3G интернет ишламай қолмоқда. Техник носозлик учун узур сўраймиз.


63. Эминов ўнг қанотдан қарама-қарши қанотга тўп оширди. Мамаджоновнинг зарба беришига рақиблар йўл қўймади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. 


62. Дониёр Усмонов ўйиндан ташқари холатда.


61. Нодирбек Қўзибоев таҳминан 20 мтерлардан чап оёқда дарвоза томон зарба берди. Михаил Спиридонов ўз ўрнида.


60. Бу сафар Ҳасанбой Эргашев жарима майдони яқинида тўпни Ашуровга бош билан узаётганида қалтис харакат қилди. Абдураҳмонов сал бўлмаса тўпга бош билан зарба бериши ҳам мумкин эди. Ашуров бу вазиятда чаққон харакат қилди.


59. Зарбаааааа! Магеррамооввв!
"Сўғдиёна"нинг ўнг қанот ҳимоячиси олдинга ўтиб борди ва тўпни тўғри дарвоза томон йўллади. Тўп эса устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


58. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Игорь Голбан ўрнига Фурқат Ҳасанбоев тушди.



54. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Жалил Кимсанов қанот ҳакамига эътироз билдиргани учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.



53. Яна бирга-бир вазият!  бу сафар Суҳроб Қобилов рақибларидан қочиб кетти.  Аммо унинг тепган тўпи устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


52. Хавфли вазияяяттт!!! Абдураҳмонов! Собир Ҳамидов уни бирга-бир вазиятга чиқарди. Акмалнинг зарбасини Ашуров қайтаришга эришди.


51. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Баҳодир Акрамов ўрнига Алексей Николаев тушди.


49. Дарвоқе, медиа-трибунадан Сиз азизларга хабар бериб туришимиз учун қулай шароит яратиб берган "Сўғдиёна" матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.


48. Эминов чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни ҳаволатиб қарама-қарши қанотга узатди. Аммо ҳеч ким йўқ.


47. Собир Ҳамидов чап қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдони ичига оширди. Ильин тўпни қайтариб, хавфни бироз юмшатди. 


46. Иккинчи таймга старт берилди.


Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.


Жиззах ахлига байрам бўлмоқда.


15 дақиқалик танаффусда ҳам концерт бўлмоқда. шунга бўлса керак, таҳминлар ўзини оқламади. Яъни, одамлар уйга қайтмаяпти. 


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!


45. Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


41. Очиғини айтганда, майдон эгаларининг қарши ҳужумлари хавфли тус олмоқда.




40. Абдураҳмонов яна бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни сўнгги паллаларда Ильин қайтариб юборди.


21-рақам соҳиби  чап қанотдан рақибларини ортда қолдирган холда, бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Ашуров қўриқлаётган дарвозага аниқ киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

38. ГОЛ!!! Акмал Абдураҳмонов!!!


36. Огоҳлантириш! "Сўғдиёна"! Музаффар Музаффаров.


35. Хавфли вазияяяттт! Акмал Абдураҳмонов меҳмонлар жарима майдони ичида тўпни чапроқ томонга оширди. Бироқ Ҳамидов тўпга етиб кела олмади. 



33. Ашуров тўп йўлини топганди. Аммо унга бирозгина ета олмади.

32. Суҳроб Қобилов 11 мтерлик жарима тўпини дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди.


31. Ана холооооосс! ПЕНАЛЬТИИИИ!!! "Қўқон-1912" дарвозаси томон! Қарши ҳужумда жиззахликлар тўпни рақиб жарима майдони ичига ошираётганида ён чизиқ ҳаками тўп ҳимоячининг қўлига тегди дея байроқчасини кўрсатди. 

Учрашувда ҳисоб очилди. Қўзибоев рақиб жарима майдони ичида рақибларини усталик билан алдаб ўтиб, Спиридоновни оёқлари орасидан тўпни дарвоза тўрига аниқ йўллай олди.

30. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Нодирбек Қўзибоеееееввв!!! 

28. ЗАРБААААА!!! Ҳамидов марказда тўпни олдинга қараб бораётган Рашидовга узатди. Санжарнинг таҳминан 25 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ашуров тўпни мушти билан уриб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.


26. Баҳодир Акрамов жарохат олди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.


24.  Стадион ходимлари 2000 люкслик "прожектор"ларни ёқса ҳам бўлади. Қоронғу тушмоқда))


23. Жиззахда об-ҳаво жуда яхши. Айни футбол ўйнайдиган ҳаво бўлмоқда.


22. Мезбонлар навбатдаги ҳужумни ташкил этди. "Қўқон-1912" посбони ўз постини ташлаб чиқди ва тўпни узоқлаштирди.


21. Музаффаров таҳминан 35 метрлардан белгилинган жарима тўпини тўғри дарвоза томон йўллади. Азиз Ашуров бироз кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни ҳотиржам тарзда ушлаб олди.



20. Хавфли вазияятт! Қўзибоев чап қанотдан жарима майдони ичида қарама-қарши қанотга тўпни ҳаволатиб оширди. Эминовнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.


19. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Илья Ильин!
 

18. Магеррамов ўнг қанотдан катта тезликда ҳужумга ўтди. Ортидан тақиб қилаётган Жалил Кимсанов "подкат" ташлаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


17. Бугун учрашувда ҳам "Сўғдиёна" таркибидаги қўқонлик Собир Ҳамидов анча фаол харакат қилмоқда.


16. Суҳроб Қобилов марказда тўпни эгаллаб олиб, уни жарима майдони ичига оширди. Голбан эса тўпни қайтарган холда хавфни бартараф этди.


15. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари: Даврон Файзиев ва Рустам Абдуллаев майдон четида туриб шогирдларига жиддий кўрсатма бермоқда.


14. Музаффар Музаффаров ўз жарима майдончаси яқинида рақибидан тўпни олиб қўйиб, катта тезлик билан ўзи олдинга ўтаётганида Кимсанов тўпни ундан олиб қўйди. 


13. Дониёр Усмонов кетма-кет икки маротаба рақибига тўпни олдириб қўйди. 

12. Ўнг қанотдан узатилган тўпни жарима майдони ичида Собир Ҳамидов бош билан дарвозага йўллади. Ашуров ўз ўрнида.   


11. ЗАРБАААА! Сайдулло Раҳматовнинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ашуров тўпни қайтаришга эришди.


9. Сардор Эминов белгиланган жарима тўпини амалга оширди. Унинг ҳаволатиб узатган тўпи Голбанга бориб тушди. Аммо Игорь бу вазиятда тўпни бош билан урган бўлсада, дарвозани нишонга олиши мураккаб эди.



8. Қувондиқ Рўзиев ўнг қанотда тўпни Усмоновга оширган холда янги ҳужум ташкил этди. Кейин эса Рўзиевни ўзи тўпни қабул қилиб олди. Қувондиқ қаршисидаги рақибини алдаб ўтаётганида жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп ҳимоячининг қўлига тегди. 


7. Энди жиззахликлар қарши ҳужумга ўтди. Сайдулло Раҳматовнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.


6. Бурчакдан Мамаджонов тўпни жарима майдони ичига хаволатиб етказиб берди. Ильиннинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ!



5. Мезбонлар жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди. Дониёр Усмонов бурчак тўпи ишлади.

 

4. Сардор Эминов чап қанотдан катта тезлдик олдинга ўтди ва рақибларини ортда қолдириб, тўғри дарвоза томон зарба берди. Спиридонов ўз ўрнида.   

3. Илья Ильин ўнг қанотдан рақиби олдинга ўтаётганда қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам уни ҳозирча оғзаки равишда огоҳлантирди.

2. Акмал Абдураҳмонов чап қанотда жарима майдони ичида олдинга ўтаётганида Игорь Голбан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 



1. Майдон эгалари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб беришди.


Диққат қилинг! Учрашув бошланиш арафасида!


Стадион трибунаси тўлиб тошган. Бўш ўриндиқнинг ўзи йўқ. 



Давлатимиз мадҳияси садолари остида ҳар икки жамоа сардорлари Суҳроб Қобилов ва Азиз Ашуров Ўзбекистон республикасининг давлат байроғини юқорига кўтармоқда.  


 Жиззах вилоят ҳокими С.У.Исмоилов МОҚ ва ЎФФ президенти Мирбарор Усмоновга ҳам ушбу стадионни қурилишида сезилиларли хисса қўшгани учун миннатдорчилик билдирди.

Ўйин олдидан вилоят ҳокими сўзга чиқиб, янги қуриб битказилган стадион ҳақида илиқ фикрларини билдириб, буларнинг бари Юртбошимизнинг миллионлар ўйинига бераётган эътибори туфайли бўлаётгани сабабли эканини билдирмоқда.




Стадионни очилиш маросимига Жиззах вилояти ҳокими Исмоилов Сайфиддин Умарович ҳам ташриф буюрган.  


Айни дамда маҳаллий санаткорлар стадион трибунасини тўлдириб ўтирган ишқибозлар учун ўзининг дилторлар мусиқалари билан хушкайфият улашмоқда.


ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва ПФЛ директори Фарҳод Магометов ҳам Жиззахга ташриф буюрган. 


Шу боис бугун стадионда бир қатор мартабали кишилар ташриф буюрган. 


Аввал хабар берганимиздек, бугун "Сўғдиёна" ниҳоят Жиззах шаҳридаги янги қуриб битказилган стадионда илк расмий учрашувини ўтказади.



Бугун олий лиганинг 14-туридан ўрин олган мазкур "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашувига бўлган қизиқиш юқори.


Хизматингизда яқин икки соат давомида камина Исломбек Рустамбеков бўлади. 

Ассалому алайкум хурматли футбол шинавандалари! 


Диққат қилинг! Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" спорт мажмуаси стадионидан хабар берамиз!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика