RU

Последние новости

15:39Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор": термизликларнинг асосий футболчилари таркибга қайтди, Ҳасанов илк бор асосийда, Неъматхонов ва Кривокапич захирада қолди  1 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  2 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  5 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  25 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  20

Самвел Бабаян МТЖ бош мураббийи... Бугунги қарорлар тўғрими? Новости

Самвел Бабаян МТЖ бош мураббийи... Бугунги қарорлар тўғрими?

Аввало шуни таъкидлаб ўтишни истардим-ки, ҳеч ким Қосимовни бўшатгани йўқ.
Уни ўзи ариза ёзди. Балки ишлай олмагандир, балки унга ишонишмаётганига ўзини қўлга ололмади. Керак пайтда муҳим қарорларни қабул қилишда балки адашгандир. Балки ростан ҳам МТЖга тўғри келмас. Балки ва агарлардан кўпи борми? Лекин бугун у энди МТЖ бош мураббийи эмас, бугундан бошлаб энди Самвел Бабаян терма жамоанинг бош мураббийи.

"Ёмғирдан қутулиб дўлга тутилдикми?" Бу саволга жавобни мана шу саралаш босқичининг ўзидаёқ олишимиз мумкин. Мухлислар агар Қосимов кетадиган бўлса хориждан мутахассис келишини кутган эдилар. Аммо ундай бўлиб чиқмади. Керак бўлса, мураббийлик "стажи" Қосимовникидан анча кам бўлган мутахассис келди. Бўлиб ҳам олий лигадан.

Ўзини ҳурмат қиладиган, ростан ҳам мамлакат футболининг равнақига хисса қўшишни истаган мутахассис аввало моддий техника база ва футболга бўлган муносабатни кўриб чиқади. Айни пайтда бизда футболга бўлган муносабат ва моддий техника база биронта чет эллик мутахассисга тўғри келмайди. Ўз пайтида нима учун Абрамов терма жамоада ишлай олган эди, гап унинг мураббийлик салоҳиятида кетмаяпти. У кучли менежер эди, ўз манфаати йўлида вазиятдан чиқиб кетиш учун бош қотира оларди. Ўзини ортиқча марказга ташлаб қўймаган эди. Қосимов эса "Бунёдкор"да мураббий эди, профессионал клубда уни гапирмасидан тушунишарди. Барча нарсалар муҳайё эди, лекин МТЖда ундай бўлмади. Аксига олиб, у борига кўникди, кўпини талаб қила олмади. Аслида кўпини эмас, қилиниши керак бўлган нарсаларни талаб қила олмади. Футболда эса майда нарса бўлмайди.
 
Бабаянда эса ташкилотчилик борасида тажриба бор. Қосимов ва унинг ўртасидаги ягона фарқ шу бўлиши мумкин. Марказда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, демакки, Қосимов қандай шароитда ишлаган бўлса, Бабаян ҳам шундай ишлайди. Агар шароит ўзгаришига кўзи етганида Қосимов яна бироз чидаган бўларди.

Энди терма жамоа мураббийлар штабида аниқ ўзгаришлар бўлади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" дарвозабонлари мураббийи Анвар Рашидов терма жамоага қайтади. Бетараф фикрни айтсам, бу кишининг футболчилар орасида ҳурмати катта, уни баъзи қилиқлари бор, аммо руҳий ҳолатни кўтаришдаги роли катта. Яна кимлар мураббийлар штабидан ўрин олади? Балки Бердиев, балки Шквирин. Бошқа номзод эса йўқ.

Лекин мен олипмия терма жамоасига Виктор Жалиловни тайинланишига қаршиман. Бу киши аллақачон дам олиш ёшига етган ва энди сафдан чиқса бўлади. Унинг футболга бўлган қарашлари эскириб бўлди, қолаверса анча йиллардан бери бош мураббий вазифасида ишламади.

Жалилов бу терма жамоа ҳисобидаги тўртинчи мураббий бўлди. Менимча битта авлод терма жамоасида бунча кўп мураббий алмаштирилиши жаҳон футболи тарихида биринчи маротаба кўзга ташланиши. Бу терма жамоани илк маротаба Аҳмаджон Мусаев ўз қўлига олган, ундан кейин Мақсудов, кўп ўтмай Ашурматов.

Энди савол, биз ЖЧга чиқа оламизми? Менимча ЖЧ-2018 одатдаги ҳаракатлардан бири бўлади. Бугун Сурхондарёда бўлиб қайтдик. 2 кун давомида вилоятнинг бешта туманида бўлдик. Болалар футболи ва вилоят футбол федерацияси томонидан қилинаётган ишлар билан танишдик. Вилоятда ҳаттоки, ўтказилиниши шарт бўлган иккинчи лига мусобақаси йўқ. Муаммони туб-тубига шўнғишга ҳаракат қилдик, қанча тубига кирсак, шунча қўрқинчли кўриниш олаверди. Шунинг учун терма жамоа ўйинлари ва машғулотларини ўз одатимизга кўра ёритишда давом этаверамиз. Аммо бир ҳаракат қилиб кўрамиз, балки керакли одамларга, керакли таклифларни бериш орқали бироз бўлсада футболимизнинг ривожига хисса қўшиб кўрамиз.

Менимча биз 2026 йили аниқ ЖЧга чиқамиз, агар ишни бугундан тўғри йўлга қўя бошласак. 2018 ва 2022даги ЖЧлардан бирида қатнашишимиз мумкин бўлар, аммо бунга қитъадаги сенсация сифатида қарашимиз мумкин бўлади холос. ЖЧга эса муносиб бўлиш керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика