RU

Последние новости

14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  0 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  6 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  9 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  46 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21

"Локомотив" Ғузорда йирик ғалабага эришди Новости

"Локомотив" Ғузорда йирик ғалабага эришди

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Локомотив" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент) 0:4 LIVE
20 июнь 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 38, - 0:1. Жасур Ҳасанов (катта) 46, - 0:2 (Икром Алибоев). Санжар Шоаҳмедов 55, - 0:3 (Жасур Ҳасанов (катта). Марат Бикмаев 66, - 0:4 (Икром Алибоев)
"Шўртан": 30.Тимур Жўраев, 4.Жамол Отақулов, 5.Асрор Алиқулов, 7.Виктор Карпенко, 9.Игорь Таран, 14.Умар Эшмуродов, 17.Мирзакамол Камолов, 18.Элдор Бойматов, 19.Суҳроб Бердиев, 21.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 22.Лазиз Убайдуллаев (11.Зафар Полвонов, 46).
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 10.Виктор Клишин, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 27.Олим Каримов, 28.Мурод Ражабов, 29.Шерзод Шарипов.

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 57), 13.Лутфулло Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик), 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев (8.Сардор Мирзаев, 70), 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов (катта) (33.Олег Зотеев 59).
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Руслан Корян, 9.Дилшод Раҳматуллаев,

Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов 45 - Лутфулла Тўраев 83

 
                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

90+1. Учрашув якунланди. "Локомотив" сафарда йирик ғалабага эришди

90.
Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди

89.
Марат Бикмаев гол урди, лекин ҳакамлар уни ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб ҳисоблади

86. Ўзгариш. "Шўртан".
Игорь Таран ўрнига Виктор Клишин тушди

85.
Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

83.
Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди

81.
Темур Кападзе майдон марказидан туриб Темур Жўраев дарвозасини ишғол уришга уринди. Зарба ноаниқ

78.
Чап қанотдан "Локо" жарима майдончасига узатилган тўпни эгаллашда Махмур Икромов хатога йўл қўйди, бўш қолган дарвозага эса Таран тўпни йўллай олмади. Ҳужумчи дарвозабоннинг совғасини кутмаганди чоғи

77.
Игорь Таранда яхши имконият бўлганди, унинг зарбаси дарвозага етиб бормади

75.
Ўйин давом этади.

72.
Жамоаларга кичик танаффус берилди, кун жуда ҳам иссиқ бўлганлиги учун

70. Ўзгариш. "Локомотив".
Икром Алибоев ўрнига Сардор Мирзаев тушди

69.
Бикмаев Шоаҳмедовни дарвозабон билан бираг бир вазиятга чиқарди, Санжарнинг ерлатиб узоқ бурчакка йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

66. Алибоевнинг чап қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Марат Бикмаев бир зарба билан дарвозага киритди - 0:4

66. ГООООООООООООООООЛ! 0:4 Марат Бикмаев

63.
"Шўртан"нинг тезкор ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким етиб кела олмади

60.
Карпенконинг жаримадан йўллаган зарбасини Маъмур Икромов эгаллаб олди

59. Ўзгариш. "Локомотив".
Жасур Ҳасанов (катта) ўрнига Олег Зотеев майдонга тушди

57. Ўзгариш. "Локомотив".
Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Марат Бикмаев тушди.

55. Бу сафар Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан Отақуловни ёш болаларча алдаб ўтиб тўпни ўткир бурчак остида дарвозага йўллади. Дарвозабондан қайтган тўп яна Ҳасановга келиб тушди. Жасур тупни Шоаҳмедовга узатди. Санжарнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Темур Жўраев қайтаришга ожизлик қилди - 0:3


55. ГОООООООООООООООООЛ! Санжар Шоаҳмедов 0:3

54. Игорь Тараннинг жарима майдончаси ичига кирар кирмас йўллаган кучли зарбасини Маъмур Икромов бартараф этди

53. Локонинг ажойиб комбинацияси. Алибоев- Кападзе-Тураев- Ҳасанов-Абдуҳолиқов комбинациясидан кейин Темурхўжанинг зарбаси рикошет ҳолатида дарвозага йўл олди. Темур Жўраев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди

47. Алибоев узатиб берган тўпни Жасур Ҳасанов жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб ерлатиб узоқ бурчакка аниқ йўллади - 0:2.

46. ГОООООООООООООЛ! 0:2.

46. Ўзгариш. "Шўртан".
Лазиз Убайдуллаев ўрнига Зафар Полвонов тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим тугади

45+3.
Санжар Шоаҳмедов Жасур Ҳасановни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо Темур Жўраев чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни Ҳасанов эгаллашига йўл қўймади

45+2.
Салим Мустафоевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

45.
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

45. Элдор Бойматов майдон марказига яқин жойда Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва ОГОҲЛАНТИРИЛДИ.

44. Яна ўша жуфтликдан хавфли ҳужум. Жасур Ҳасанов ўз қанотида икки рақибни ортда қолдириб тўнпи жарима майдончаси ичида турган Абдуҳолиқовга узатди. Темурхўжа тўпни ўзига тўғирлаб айланма зарба берди. Ноаниқ

38. Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ерлатиб узатиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишга уринишди, дарвозабон тўпни қайтарди. Аммо Темурхўжа тўпни ўзига қулай тарзда тўхтатиб олди ва кучли зарбаси билан яқин масофадан дарвозани ишғол этди - 0:1

38. ГОООООООООООООООЛ! 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов


35. "Темирйўлчилар"нинг тезкор ҳужумидан кейин Жасур Ҳасанов узатиб берган тўпни Абдуҳолиқов дарвозага аниқ йўллади. Аммо қанот ҳаками Жасур офсайдда қолганини қайд этди. Бош ҳакам голни ҳисобга олмади

28. Ўйин давом этади

27. Об ҳаво иссиқлиги сабабли бош ҳакам ўйинда бир дақиқалик танаффус эълон қилди.

25. "Локо" футболчилари "Шўртан" жарима майдончаси олдида мезбонларни сиқувга олишди. Икки марта Жўраев маҳорат кўрсатди. Сўнгги зарба эса ҳимоячи Жамол Отақуловга тегиб майдонни тарк этди.

22. "Локо"нинг тезкор ҳужуми. Жасур Ҳасанов қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Темурхўжа Абдухолиқовга узатди. Ҳужумчининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Темур Жўраев маҳорат кўрсатиб, қайтаришга эришди.

18. Захира ҳаками Рустам Лутфуллин қанот ҳаками Темур Гайнуллинни алмаштирди.

15. Ўйинни бош ҳакам тўхтатди. Қанот ҳакамига "Шўртан" шифокорлари ёрдам кўрсатишмоқда. Иссиқ об ҳаво қанот ҳакамига таъсир кўрсатган шекилли

14. Меҳмонлар секин асталик билан ҳужумкорликни оширишмоқда. "Шўртан" футболчилари майдон марказидан уёққа ўта олишмаяпти

10. Лутфулла Тўраевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси осмону фалакка йўл олди

8. Темур Кападзе чап қанотда очилиб бораётган Жасур Ҳасановга тўпни ажойиб тарзда ошириб бердли Аммо Темур Жўраев тезлик билан тўпга югуриб чиқиб хавфни бартараф этди

7. Лутфулла Тўраев томонидан чамаси 25 метрлардан амалга оширилган жарима зарбаси ноаниқ кўриниш олди

4. "Шўртан"нинг хавфли ҳужуми. Суҳроб Бердиев ўнг қанотда рақиб жарима майдончасига кириб бориб тўпни Таранга оширди. Игорь тўпни ўзидан узоқлаштирди.

2. Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми! Санжар Шоаҳмедов сал қолса ҳисобни очарди.

1.Учрашув соат 18:30да бошланди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика