RU

Последние новости

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  1 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1 Новости

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Водий футболига оид янгиликларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бир кунлик дам
Кеча олий лиганинг 10-турида Бекободга сафар қилган жамоамиз “Металлург”га йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Албатта, жамоамизни Бекободда йирик ҳисобда ютқазишини кўпчилик кутмаган бўлиши табиий. Чунки андижонликлар жорий чемпионатда йирик ҳисобда имкониятни бой бермаганди. Ҳатто “Насаф”, “Локомотив” ва “Олмалиқ” каби етакчилар билан беллашувда ҳам йирик мағлубият қайд этилмаганди. Аммо жамоамизни Бекободда ўйини қовушмади.
Ана шу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Эртадан жамоамиз яна Андижонга йиғилиб навбатдаги водий дербисига тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: Ишқибозларимиз Тошкент томон йўлга чиқди

Бугун 24 май, шанба. Олий лиганинг 10-тури якунига етади. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 18:00да старт олади.
Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлаётганини сир эмас. Айниқса қўқонлик ашаддий ишқибозлар севимли жамоасининг олдинги турдаги ғалабасидан сўнг бугун пойтахт томон йўлга чиқди. Шунингдек аслида қўқонлик бўла туриб, бугунги кунда Тошкентда истиқомат қилаётган мухлислар ҳам бугун ТТЙМИ стадионида “Қўқон-1912”ни қўллаб-қувватласа ажаб эмас. Айишларича, стадионда 4 ва 5 секторлар меҳмонларга ажратилган экан. Ҳақиқий аншлаг кўрсак ажаб эмас.


“Навбаҳор”: Отабек Валижонов “Қўқон-1912” билан ўйинни ўтказиб юборади
Кеча “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳснинг иккинчи бўлимида Отабек Валижонов бош ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олди ва майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Энди “Навбаҳор”нинг кейинги турдаги баҳсида Валижонов майдонга туша олмайди. Айтиш лозимки, “Лочинлар”нинг навбатдаги рақиби - “Қўқон-1912”.


“Нефтчи”: “Насаф” билан ўйин видеоси

“Нефтчи” кеча “Истиқлол” стадионида “Насаф”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қуйида ана шу учрашувдаги вазиятларни томоша қилишингиз мумкин.

TAS-IX

TAS-IX эмас

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика