RU

Последние новости

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  0 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

"Пахтакор" ҳам гуруҳда қолиб кетди Новости

"Пахтакор" ҳам гуруҳда қолиб кетди

"Пахтакор" - "Ал Шабаб" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) 0:2
Ҳакамлар:
Моҳд Амирул, Сиванесан Мунианди, Азман Исмоил (барчаси Малайзия), Алибек Сапаев (Туркманистон).
Голлар:
Муса Ал Шаммари 5, - 0:1. Ал Аста 65 пенальти, - 0:2.
"Пахтакор":
12.Александр Лобанов, 4.Аднан Ораховац (20.Анвар Солиев, 66), 7.Кахи Махарадзе (5.Акбар Исматуллаев,76), 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов (18.Баҳодир Пардаев, 41), 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.
Захира:
1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 13.Искандар Шойқулов, 16.Наврўз Алимов,
"Ал Шабаб":
33.Муҳаммад Ал Овайс, 2.Абдуллоҳ Ал Аста, 8.Абдулмажид Ал Суҳайлим (45.Нодир Салим Ал Муваллад, 89), 12.Абдумалик Ал Ҳайбари, 13.Ҳассан Фаллатаҳ, 15.Абду Атеф (11.Аҳмад Атеф, 74), 17.Муса Ал Шаммари, 23.Муҳаммад Авал (4.Амир Муҳаммад, 83), 25.Мажид Ал Маршади, 27.Саид Ал Досари, 80.Абдулраҳмон Ал Ҳайбари.
Захира:
22.Муҳаммад Аҳмад Аважи, 3.Саййаф Ал Биши, 30.Бадир Мансур, 91.Жон Антви. 
Огоҳлантиришлар:
Аднан Ораховац 34, Абдулмалик Ал Ҳайбари 61, Владимир Козак 71, Баҳодир Пардаев 84, Жавоҳир Соҳибов 88.


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ

90+4. Ўйин тугади. "Пахтакор" ҳам гуруҳда қолиб кетди.

90+3.
Нариги ўйинда "Ал Айн" 3:0 ҳисобида олдинда

90+2.
"Пахтакор" тинмай ҳужум қилмоқда, натижа йўқ...

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Ал Шабаб".
Абдулмажид Ал Суҳайлим ўрнига Нодир Салим Ал Муваллад тушди

86.
"Ал Шабаб" футболчиси майдонда ётибди. Шифокорлар, уни олиб кетадиганлар барча майдонга тушмоқда, томошабинларнинг кетиши давом этади...

84. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Баҳодир Пардаев

83. Ўзгариш. "Ал Шабаб".
Муҳаммад Авал ўрнига Амир Муҳаммад тушди

82. ЗАРБАААААААААААААААААА! Андреев боши билан зарба берди, ўзи ҳам ҳайрон қандай қилиб гол ура олмадим деб!

80.
"Пахтакор" ҳужум қилишда давом этади, Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

79.
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми...Фаллатаҳнинг зарбаси ноаниқ чиқди

78. ЗАРБААААААААААААААА! АНВАР СОЛИЕВДАН КЕТМА КЕТ ЗАРБАЛАРРРРРРРРРРР! Икки марта ҳам тўп дарвозага етиб бормади

76. Ўзгариш. "Пахтакор".
Кахи Махарадзе ўрнига Акбар Исматуллаев тушди

74. Ўзгариш. "Ал Шабаб".
Абду Атеф ўрнига Аҳмад Атеф тушди

73. ЗАРБААААААААААААААААААААААААА! Омад келмаса келмас экан! Солиевнинг боши билан йўллаган зарбаси қандай қилиб дарвозага бормаганига барча ҳайрон қолди!

72. "Биз бундан ҳам йирик ҳисобда ютқазганмиз, бу ҳеч нарса эмас"... томошабинлар орасидан чиққан ҳайқириқ эди бу...

71. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Владимир Козак

68.
"Пахтакор" стадионини мухлислар тарк этишни бошлашди...

66. Ўзгариш. "Пахтакор".
Ораховац ўрнига Анвар Солиев тушди

65. ГОЛ! 0:2.
Абдуллоҳ Ал Аста 11 метрли нуқтадан гол урди

64. ПЕНАЛЬТИ!
"Пахтакор" дарвозаси томон... Козак тўпни қайтармоқчи бўлди, тўп Ораховацнинг қўлига тегди.

62. Нариги ўйинда гол урилди ."Ал Айн" - "Нафт" 1:0. Бу "Пахтакор"га керакли ҳисоб. Фақат "Пахтакор"нинг ўзи ҳам ютиши керак

61. Огоҳлантириш. "Ал Шабаб".
Абдулмалик Ал Ҳайбари

61.
Андреев жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган бўлса ҳам зарба ноаниқ

57.
Рақибнинг хавфли ҳужуми, яхшики Ал Сулайҳим ўйиндан ташқари ҳолатда экан

56.
Андреевдан мухлислар норози бўлишмоқда, уни алмаштиришларини бот бот такрорлашмоқда

55.
"Пахтакор"нинг ҳужуми. Шерзод Каримов жарима майдони ичида турган Сергеев ва Пардаевга тўп узатишга уринди, ноаниқ пас!

54.
Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги илк ҳужуми, ўнгдан узатилган тўпни Лобанов ушлаб олди

52.
Мерзляков чап қанотда бурчак ёнида жарима тўпи ишлади. Тўп ёнида Шерзод Каримов. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

51. ЗАРБААААААААААААААА! Шерзод Каримов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, тўпни посбон қийинчилик билан қайтарди!!!

49. ЗАРБА!
Пардаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

48. "Пахтакор" иккинчи бўлимда кетма кет ҳужумлар билан бошлади, зарбалар, ҳужумлар...гол керак!

47. ЗАРБАААААААААААААААААА!
Махарадзенинг пасидан сўнг Андреев зарба берди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:1...

45+1.
Махарадзенинг ўнг қанотдан узатган тўпини дарвозабон худди машғулотдагидек ушлаб олди

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

41. Ўзгариш. "Пахтакор".
Жалолиддин Машарипов ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

40.
"Пахтакор" футболчилари шошмоқда, шу боис хатолар келиб чиқмоқда...

39. ЗАРБААААААА! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Ораховацнинг зарбасидан сўнг тўп Игорга тушди, унинг зарбасини ҳимоячи қайтаришга эришди!

38.
Майдонга Баҳодир Пардаев тушишга тайёрланмоқда...

37.
Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабон тўпни муштлари билан қайтариб юборди!

35. ЗАРБАААААААА! Фаллатаҳнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, жуда хавфли!

35.
Меҳмонлар араб футболи қандай бўлиши борасида мастер класс ўтишни бошлашди

34. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Аднан Ораховац

32.
"Ал Шабаб" бурчак тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. "Пахтакор"га гол керак, лекин ҳужум йўқ

29. ЗАРБААААААААААААААААААААА! Махарадзенинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!

28. Ана холооооооос.
Рақибнинг икки нафар футболчиси бирданига майдонга ётиб олди...

26.
"Ал Шабаб" футболчилари 2 дақиқадан ортиқ тўпни бир бирларига узатиб туришибди, "шерлар" ҳеч нима қила олишмаяпти

23.
Меҳмонлар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашмоқда. Бурчак тўпи...оширилган тўпни ҳимояга қайтган Сергеев қайтарди.

21.
Сергеев ҳужум вақтида Абду Атефга нисбатан қўполлик ишлатди, деб қарор қилди ҳакамлар

19. ЗАРБАААААААААААААА! Меҳмонлар 20 метрлардан жарима тўпи ишлаб олишди, йўлланган зарбани Лобанов қайтаришга эришди.

17.
Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан узатган тўпи анча ноаниқ бўлди

13.
Машарипов чап қанотда икки рақибни алдаб жарима майдонига тўпни оширди, Андреевгача тўп ўтишига дарвозабон йўл қўймади

12. ЗАРБАААААА! Станислав Андреевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди!

11.
Рақиблар сафида Абдулмажид Ал Сулайҳим жуда фаол ўйнамоқда. Тезкор ҳаракатлар, финтлар, зарбалар...Ҳозир ҳам унинг зарбаси ноаниқ кетди

9. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА! Қандай вазияяяяяяяяяяяят! "Пахтакор" жарима тўпини амалга оширди, Андреевнинг узатган тўпидан сўнг Козак дарвозага зарба берди, озгииииииина ноаниқ!

8. ЗАРБАААААААА! Рақиблар сардори Ҳассан Фаллатаҳнинг кучли зарбасидан сўнг Лобанов қийинчилик билан тўпни ушлаб олди

5. Ўнг қанотдан Абду Атефнинг пасидан сўнг Ал Шаммари боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

5. ГОЛ! Муса Ал Шаммари 0:1

5. Арабларда дастлабки бурчак тўпи....

4. ЗАРБАА! Мерзляковнинг йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

4. Гуруҳдаги нариги ўйиннинг ҳам ҳисоби муҳимлиги боис ҳисоб ўзгарса шу ерда ёзиб борамиз: "Ал Айн" - "Нафт" 0:0

3.
"Пахтакор" бурчак тўпини ишлаб олди. Оширилган тўпни ҳимоячи боши билан қайтариб юборди

2.
Меҳмонларнинг жавоби, Ал Шаммарининг зарбасини Лобанов ушлаб олди

1. ЗАРБАААААААААААААААААА! Махарадзе, сал қолса супер гол муаллифи бўлиши мумкин эди. Ўнгдан Машарипов узатган тўпни Кахи акробатик тарзда дарвозага йўллашга уринди, ҳимоячи имкон бермади.

1. ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- "Пахтакор" стадионига кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда


- "Пахтакор" клуби Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубини қабул қилади. Сизлар билан ўйинни Нарзулла кузатиб боради.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Пахтакор" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!

- Учрашув соат 20:30да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика