RU

Последние новости

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  0 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  5 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  13 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

«Собиржон» ёхуд у айтган «қўқонлик мухлислар»ни танийсизми? Новости

«Собиржон» ёхуд у айтган «қўқонлик мухлислар»ни танийсизми?

Аслида мақола ёзиш ниятим йўқ эди. Қолаверса, соҳамни алмаштирганимдан кейин мақола ёзишни ҳам унутиб юборган бўлсам керак.
Лекин, бугун ёзмокчиман. Биров ёз деб, мажбурлагани йўқ, бирок, кеча, ушбу сайтда чоп этилган "Собиржон"нинг мақоласидан  (балки, фелетон ҳам дейиш мумкин) сўнг яна клавиатурага қўл уришга аҳд қилдим.

Келинг, аввало, нега ўша "фелетон"га фикр билдираётганимни мақола бошидаёқ айтиб қўяй. "Кукон1912" матбуот котиби мен учун хеч кандай яқин инсон, кариндош ёки ака-укам эмас. Футболдаги фаолиятим мобайнида иш юзасидан кўп кўришиб, гаплашганимиз, инсон сифатида хурмат килишга арзийдиган бола.

Кеча ўша мақолани ўқигач, "Исломбекнинг ўрни кимгадир керак бўлиб қолибди шекилли, жиддий танқидга учрабди"-деб ўйладим. Исломбек ким, деб сўрарсиз. Исломбек Рустамбеков – ўша мен айтган “Қўқон-1912” матбуот котиби бўлиб, анча ҳаракатчан ва ижодкор йигит. У клубда иш бошлагач, “Қўқон-1912” ижтимоий тармоқларда ҳам фаоллашди – твиттер дейсизми, ёки фейсбук, ишқилиб ҳар куни клуб  ҳақида уч-тўртта хабар чиқиб туради. Аммо уни қарангки, мана шундай ходимнинг ишидан ҳам камчилик топса бўларкан. Нишон клубнинг расмий сайтига қаратилибди. Бошқа айтарли танқидга оладиган бошка факт бўлмагач, яна нима қилсин?
 Хўп, клуб расмий сайти ишламаётгани билан мамлакатимиздаги бошка футболга оид сайтларда барча маълумот имкон кадар ёритиб боряпти-ку?!  Бу хабарларни ким тайёрлаган деб ўйлайсиз? Наҳотки “Қўқон” сайти ишламаётганини кўрган ўткир кўзлар, Твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги хабарларни илғамаган? Ёки сиз Исломбек ҳамма ёққа жойлаган хабарларни ўз сайтига  қўйишдан эринган деб ўйлайсизми?

Тўғри, профессионал клуб ўз расмий веб-сайтига эга бўлмаслиги ёки бўлса ҳам юритилмаслиги хунук холат. Аммо, бунинг изоҳи ҳам дарров маълум бўлди. Клуб томонидан расман маълум қилинишича, сайтда техник ишлар бироз чўзилган ва яқин кунларда ҳаммаси изга тушиб кетади. Буни тушунса бўлади, баъзида катта-катта ташкилотларнинг сайти ҳам бир муддат ишламай қолади. Ахир, сайт яратиш ёки техник носозликни бартараф этиш - қўйхонада "маъраб" турган қўйларни кўчада бирров айлантириб келиш эмас-ку!

Мақолада ёзилишича, ушбу танқид Собиржон исмли йигит томонидан бир қатор қўқонлик мухлислар номидан ёзилган. Аввало таъкидлаб ўтайлик, нима учундир “Собиржон” исмини ёзгану, шарифини ҳам битишни “ёддан” чиқариб қўйган. Бир қарашда ғалати, шундай эмасми? Ахир исми бор одамнинг фамилияси ҳам бўлиши керакку, ёки “Собиржон”да бошқачамикан? Агар Собиржон мард бўлсалар, ўзларини бир танитиб, ўзлари айтган қўқонлик мухлислар ҳам кимлигини билдирсалар, жуда яхши иш бўлар эди. Шундай эмасми?

Нима бўлганда ҳам, “Собиржон”га айтар гапларимиз кўп. Клуб расмий сайтидан хабар олиш учун интернетга кираётган экансиз севимли клубингиз ҳақида янгиликлар турли сайтларда бериб борилаётганидан хабарингиз йўқмиди? Сизнингча ўша хабарларни ким тайёрлаяпти? Сизми? Менми?

Билмадим, журналистмисиз ёки йўқ, лекин ниҳоятда бехато, холини-холига қўйиб ёзадиган даражада олий маълумотли инсон экансиз.  Хатингизда “Қўқон-1912” раҳбариятидан матбуот котибини алмаштиришни сўрабсиз. Балки ўша жойни ўзингиз кўзлаб тургандирсиз, бундан бехабармиз. Аммо билганимиз шуки, Сиз клуб расмий сайтини тўғрилаб қўйишни эмас, балки бир йўла “кўрпани куйдириб”, матбуот котибини алмаштиришни сўрагансиз. Шундай экан, сиздан бир илтимос, яна битта хат ёзиб, ўша жойга кимни тайинлашни ҳам ойдинлаштирсангиз, ниҳоят ташаббус кимдан чиққанини билиб олган бўлармидик...

Энди "Собиржон"га бериладиган навбатдаги саволлар:

1. "Нефтчи"-"Навбахор" баҳси Қўқон шахрида ўтказилса нима учун меҳмонлар учун хизмат қилишни "Кукон-1912" матбуот котиби ўз зиммасига олиши керак? Унда "Нефтчи"га матбуот котиби нима керак? Ёдингиздами, "Пахтакор" стадиони таъмирланаётган пайтда "Пахтакор" ўз ўйинларини МХСКда утказган эди. Нима, ўшанда "Бунёдкор" матбуот хизмати "Пахтакор"нинг ўйинларида хизмат қилганмиди?

2. Нега энди сиз фарғоналик журналистларга ачиняпсиз? "Нефтчи" матбуот котиби "Навбаҳор" матбуот хизмати ходимларига жой тайёрлаб бера олмабдими, демак бу "Нефтчи" жамоасининг айби, шундай эмасми? Аммо сиз бу ҳақида ҳеч нарса демагансиз.

3. Яна бир савол. "Фелетон"даги урғу нега айнан матбуот хизматига каратилганига тушунмадик. Жамоа ютқазган ўйинларга ачинмагансиз, ёғингарчиликда мухлислар қор-ёмғир остида колиб кетганини эсламагансиз, сафар ўйинларига Сиздек жонкуяр мухлислар бориб-келиши учун транспорт ажратилишини сўрамагансиз. Бор урғу клуб расмий сайтига қаратилган. Нима, Сиз учун бошқа муҳим масалалар қизиқмасми? Ажаб...

Мен ҳам ўз вақтида “Андижон” ва “Шўртан” клублари матбуот хизматида иш юритганман. Ўшанда менинг ўрнимга ҳам кўз олайтирганлар бўлган. Сизнинг “танқидингиз” ўша кунларни эслатиб юборди. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтаман, бу уринишингиз бекор кетса керак. Чунки бутун бошли клубга рахбарлик қиладиган инсон тўғри гап билан эгрисини ҳам ажрата олади.  Умид қиламанки, "Қўқон-1912" раҳбари Бахтиёр Толипов ҳам (янги фелетонингизга мавзу бўлмаслиги учун айтаман, биз Бахтиёр ака билан қариндош эмасмиз, шунчаки фамилиядош эканмиз, мен у инсонни танимайман, курмаганман. Яна бошқа ҳаёлга борманг-а :) ) оқ билан қоранинг фарқига жуда яхши бориб турган бўлса керак.

Нима бўлганда ҳам мен бир холис инсонман. Бу ишнинг якуни нима билан тугаши эса, мени жуда қизиқтириб қўйган. Исломбек-ку, иқтидорли йигит, мабодо “Қўқон-1912”дан кетган тақдирда ҳам, ўз ишини топиб олар. Аммо унинг ўрнига ким келиши мени жуда қизиқтириб қўйди. Сизни-чи, «Собиржон», сизни ҳам ўша одам ким бўлиши қизиқтирадими?

А, лаббай?..


Одилбек Толипов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика