RU

Последние новости

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

"Реал" ва "Ювентус" ярим финалга чиқди Новости

"Реал" ва "Ювентус" ярим финалга чиқди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб баҳси доирасидаги "Реал" - "Атлетико" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Реал Мадрид Испания – Атлетико Испания 1:0
22 апрель, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»
Гол:
1:0 – 88 Эрнандес (Роналду).
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Варан, Пепе, Коэнтрау (Арбелоа, 90), Карвахаль, Иско (Ильярраменди, 90), Хамес, Кроос, Эрнандес (Хесе, 90), Роналду.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Гамес, Коке, Тиагу (Хименес, 86), Сауль (Габи, 46), Туран, Гризманн (Гарсия, 65), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Туран (31), Пепе (74), Гарсия (74), Арбелоа (90), Коке (90).
Четлатиш: Туран (76).
Дастлабки ўйин – 0:0.

Монако Монако – Ювентус Италия 0:0
22 апрель, 23.45, «Луи II»
Монако
– Субашич, Раджи, Курзава, Фабиньо, Абденнур, Кондогбиа, Тулалан (Бербатов, 46), Бернарду Силва, Моутинью, Феррейра Карраско (Матеус Карвальо, 87), Мартиаль (Жермен, 76).
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, Эвра (Падоин, 90), Маркизио, Видаль (Перейра, 77), Пирло, Лихтштайнер, Мората (Льоренте, 69), Тевес.
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (1), Бернарду Силва (50), Кондогбиа (76), Тевес (86).
Дастлабки ўйин  – 0:1.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

Барчага миннатдорчилик билдирамиз. Нариги ўйинда ҳисоб очилмади ва илк ўйиндаги ғалаба туфайли "Ювентус" ярим финалга чиқди.

ТУГАДИ! "Реал" ўз майдонида қийин ўйинда ғалабага эришди ва ярим финалга йўлланма олди! Жароҳатлар дисквалификациялар ғалабага халал бермади.

90+5. "Атлетико" бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда. Самара йўқ

90+4. Захира ўриндиғида Чичарито йиғламоқда...бу бахт кўз ёшларими ёки жароҳати жиддийлигиданми? Билмадик

90+4. Огоҳлантириш. "Атлетико". Коке.   Карвахалга нисбатан карате услубини қўллагани учун 

90+3. Ўзгариш. "Реал". Иско ўрнига Иллараменди тушди

90+2. Огоҳлантириш. "Реал". Арбелоа

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди. Бугун қўшимча тайм бўлмаслиги аниқ бўлди

89. Ўзгариш. "Реал". Чичарито ўрнига Хесе тушди

89. Ўзгариш. "Реал". Коэнтрао ўрнига Арбелов тушди

88.
Хавьер Эрнандез ҳисобни очди, балки айнан шу гол "Реал"ни ярим финалга олиб чиқар, "Қироллик клуби" бунга жуда яқин турибди

88. Хамес-Роналду-Чичарито комбинациясидан сўнг мексикалик футболчи гол урди - 1:0

88. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:0! ЧИЧАРИТОООООООООООООООО

85. Ўзгариш. "Атлетико". Тиаго ўрнига Хосе Хименез тушди

84. Агар асосий вақтга ҳисоб очилмаса яна 30 дақиқа қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз

81. Хамес зарба берди, яна Облак ўз ўрнида

79. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! Қандай қилиб? Чичарито жарима майдони ичидан зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

78.
Бугун голлар урилмайдиган кун шекилли. "Монако" - "Ювентус" учрашувида ҳам тўп дарвозага кирмаяпти



76. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Арда Туран майдондан четлатилди!

74. Огоҳлантириш. "Реал".
Пепе

74.
Агар "Атлетико" ярим финалга чиқса Гарсия ўйинни ўтказиб юборади

73. Огоҳлантириш. "Атлетико".
Рауль Гарсия.

73.
Пепе ва Рауль Гарсия тўқнашиб кетишди шекилли. Йўқ Гарсия тўпни тепишни ўрнига Варанни тепибди.

71.
Шу пайтга қадар аниқ зарбалар сони: 5:2

70. ЗАРБАААААА! Роналдунинг зарбасини энди меҳмонлар посбони қайтарди.

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жарима майдонига ҳаволатиб узатилган тўпни Коке боши билан дарвозага йўллади, Касильяс бекордан бекорга дарвозага турмаганини кўрсатди.

67.
Чичарито тўпни Роналдуга узатди, камдан кам учрайдиган ҳолат, Криштиану зарба бера олмай қолди. У ҳам инсон, унинг ҳам хато қилишга ҳаққи бор

64. Ўзгариш. "Атлетико".
Гризманн ўрнига Рауль Гарсия тушди

62. Роналду тўпни жарима майдонига узатди, Рамос боши билан дарвозага зарба берди, тўпни посбон ушлаб олди!

60.
Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Пепе тўпни қайтарди, энди нариги бурчакдан тўп тепилади. Тиаго қоида бузди

58. ЗАРБАААААААААААААААААА! ВАРАН! Бурчакдан оширилган тўпни Варан боши билан дарвозага йўллади, Облак тўпни ушлаб қолди

57.
Роналдунинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи

55. Ҳисоб ҳамон 0:0. Иккала ўйинда ҳам...

52.
Мезбонларнинг бурчак тўпи ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кетма-кет бурчак тўплари

50.
"Реал" вакиллари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда. Гол уришга айнан улар яқин келишмоқда

47.
Чичарито чап қанотдан жарима майдонига яқинлашиб борди, лекин тўпни шерикларига узата олмади

46. Иккинчи бўлим бошланди

"Монако" - "Ювентус" учрашувида ҳам биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

45. Биринчи бўлим якуланди.

45.
Бурчак тўпидан сўнг Варан ноаниқ зарба берди.

44. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА! Гол бўлиши керак эдииииииииииии! Роналдуууууууууууууууу! Шерикларидан узатилган тўпни Роналду жарима майдони ичидан зарба берди, Облак қандай қилиб тўпни қайтарди. Ҳайронмиз

43.
"Реал" тайм охирида гол урмоқчи. Роналдунинг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпидан кейин ҳам самара бўлгани йўқ

40.
Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди. Касильяс ўз ўрнида

38.
Хамеснинг амалга оширган жарима тўпини Облак ушлаб олди

36.
"Реал"нинг ажойиб ҳужуми! Роналду шерикларини олдинга бошлади, Чичарито ўнг қанотдан жарима майдонига кириб боришга уринди, уни Миранда қўполлик билан тўхтатди

34.
Майдон четида Диего Симеоне оёғи куйган товуққа ўхшаб уёқдан буёққа юрибди...

33. Роналду жарима тўпини амалга оширади. ЗАРБААААА!
Криштианунинг аниқ зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди!

30. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Хамеснинг пасидан сўнг Чичарито зарба берди, тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

28. ЗАРБААААААААА! Кокенинг кучли ва аниқ зарбасини Касильяс ушлаб қолди

27. ЗАРБА!  Чап оёқда Хамес зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди

26.
Роналду жарима тўпи ишлади, дарвозагача 18 метрча масофа бор

25.
"Монако" - "Ювентус" учрашувида ҳам ҳисоб очилмаган

23.
"Атлетико"нинг ўйин услуби ўзгарди. Ҳужумкорлик ортди

20.
"Атлетико"да бурчак тўпи, оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

17.
Майдон эгаларида устунлик катта. Аммо якуний аниқ зарба йўқ.

16. ЗАРБА! Коке жарима майдони ёнидан қийин вазиятда зарба берди, анчагина ноаниқ!

15.
Ўйин кескин курашларга бой кечмоқда



14. ЗАРБАААААААААА! Роналдуууууууу! Чап оёқда 17 метрлардан берилган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

12. ЗАРБААААА! Чичарито жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб дарвозага зарба берди, ўткир бурчакдан йўлланган зарба ноаниқ кетди!

11.
Илк ҳужум. Ўнг қанотдан Карвахаль пас берди, Чичарито тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади, Облак ўз ўрнида

11.
Мадриддаги стадион учрашув арафасида шундай кўринишда эди



10.
Роналду жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллаб олиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди

8.
Тўп "Реал"да бўлганида "Атлетико" бутун таркиб билан ўз жарима майдони ёнида ҳимояланмоқда. Бундай услуб замонавий футболда "автобус" деб аталади.

6.
Ўйин асосан майдон марказида кечомқда. Қоида бузишлар жуда кўп

4.
Серхио Рамос йиқилиб тушди, Сауль билан тўқнашиб кетди. Барчаси жойида Рамос ўрнидан туриб ўйинни давом эттирмоқда

2.
Ўйиндаги дастлабки зарба муаллифи Кроос бўлди. Унинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

1.
Учрашувни германиялик Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади

1. ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ! 


- "Сантьяго Бернабеу" томошабинлар билан тўлиб тошган. Мадрид дербисига қизиқиш жуда катта. Жамоалар таркибидаги йўқотишларга қарамай иккала жамоа ҳам бор кучи билан ярим финалга чиқиш учун охиригача курашади. Бу аниқ

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. ЕЧЛ чорак финали давом этади. Мадрид дербисининг жавоб баҳсининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин. Бундан ташқари "Монако" - "Ювентус" учрашувига ҳам "қараб" турамиз. Демак ярим тунда сизларнинг хизматингизда Нарзулла бўлади. Зерикиб қолмаймиз деган умидимиз бор.

- Ўйин соат 23:45да бошланади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика